filmov
tv
Онам мени кутади
Показать описание
"Севимли" телеканалида бир шеърни ўқиган эдим. Кўпчиликнинг илтимоси билан Ютуб каналимга ҳам қўйдим.
Онангиздан хабар олиб қўйинг...
Сўраганлар учун шеъримнинг матнини ҳам жойлаштирмоқдаман:
Онам мени кутади
− Бугун келасанми, ўғлим?
− Кеча бордим-ку, онажон?
− Бугун ҳам кел! Ҳар куни кел, болам!
(Она-боланинг телефондаги суҳбатидан)
Энди шоҳи, атлас киймайди онам,
Энди кимхоб, адрас киймайди онам.
Энди зар олиб бер, демайди онам,
Энди онам фақат мени кутади.
Катта шаҳарларга борай демайди,
Париж, Лондон, Римни кўрай демайди.
Япон боғларида юрай демайди,
Энди онам фақат мени кутади.
Сархил таомларга хуши йўқ энди,
Тандир кабобларга тиши йўқ энди.
Зиёфатлар билан иши йўқ энди,
Энди онам фақат мени кутади.
Ёқмас тўй-ҳашамлар шовқин-сурони,
Ёқмас неваралар тўс-тўполони.
Сўрамайди кунни, обу ҳавони,
Энди онам фақат мени кутади.
У-бу олиб кел, деб ҳеч сўрамайди,
Олган нарсамга ҳам бир қарамайди.
Дер: “Кеп турсанг онанг бил, қаримайди”,
Энди онам фақат мени кутади.
“Болам, бўйингни бир кўрсам бас”, дейди,
“Суҳбатлашиб ўтир, кел, бирпас”, дейди.
“Менга бошқа нарса керакмас”, дейди,
Энди онам фақат мени кутади.
Бормаган бир куним ўн кунга ўтар,
Мен борар йўлларнинг бошида кутар.
Мени кўрса дилдан ғамлари кетар,
Энди онам фақат мени кутади.
Дейди: “Болам, бугун айт, келасанми?
Агар келсанг ётиб ҳам қоласанми?
Жуда соғинганман, сен биласанми?”
Энди онам фақат мени кутади.
Энди шоҳи, атлас киймайди онам,
Энди кимхоб, адрас киймайди онам.
Тиллолар олиб бер, демайди онам,
Энди онам фақат мени кутади.
Мен-чи? Кошки, ҳар кун бора олсайдим...
#ona #vatan #sheriyat #adabiyot #rim #yapon #parij #она #адабиёт #шеърият #париж #лондон #рим #япония #япон #ватан #каримберди #ургут #самарқанд #самарканд #тўрамурод
Онангиздан хабар олиб қўйинг...
Сўраганлар учун шеъримнинг матнини ҳам жойлаштирмоқдаман:
Онам мени кутади
− Бугун келасанми, ўғлим?
− Кеча бордим-ку, онажон?
− Бугун ҳам кел! Ҳар куни кел, болам!
(Она-боланинг телефондаги суҳбатидан)
Энди шоҳи, атлас киймайди онам,
Энди кимхоб, адрас киймайди онам.
Энди зар олиб бер, демайди онам,
Энди онам фақат мени кутади.
Катта шаҳарларга борай демайди,
Париж, Лондон, Римни кўрай демайди.
Япон боғларида юрай демайди,
Энди онам фақат мени кутади.
Сархил таомларга хуши йўқ энди,
Тандир кабобларга тиши йўқ энди.
Зиёфатлар билан иши йўқ энди,
Энди онам фақат мени кутади.
Ёқмас тўй-ҳашамлар шовқин-сурони,
Ёқмас неваралар тўс-тўполони.
Сўрамайди кунни, обу ҳавони,
Энди онам фақат мени кутади.
У-бу олиб кел, деб ҳеч сўрамайди,
Олган нарсамга ҳам бир қарамайди.
Дер: “Кеп турсанг онанг бил, қаримайди”,
Энди онам фақат мени кутади.
“Болам, бўйингни бир кўрсам бас”, дейди,
“Суҳбатлашиб ўтир, кел, бирпас”, дейди.
“Менга бошқа нарса керакмас”, дейди,
Энди онам фақат мени кутади.
Бормаган бир куним ўн кунга ўтар,
Мен борар йўлларнинг бошида кутар.
Мени кўрса дилдан ғамлари кетар,
Энди онам фақат мени кутади.
Дейди: “Болам, бугун айт, келасанми?
Агар келсанг ётиб ҳам қоласанми?
Жуда соғинганман, сен биласанми?”
Энди онам фақат мени кутади.
Энди шоҳи, атлас киймайди онам,
Энди кимхоб, адрас киймайди онам.
Тиллолар олиб бер, демайди онам,
Энди онам фақат мени кутади.
Мен-чи? Кошки, ҳар кун бора олсайдим...
#ona #vatan #sheriyat #adabiyot #rim #yapon #parij #она #адабиёт #шеърият #париж #лондон #рим #япония #япон #ватан #каримберди #ургут #самарқанд #самарканд #тўрамурод
Комментарии