filmov
tv
ЭркинжонТурдимов: ЮНЕСКО ўзим, оғайни!
Показать описание
Ҳар гапга ЮНЕСКО дейдиганларга
Бир тоифа одамлар бор, Худодан қўрқмайди, аммо ЮНЕСКОдан қўрқади. Бир иш қиламан, десанг, “Э, ЮНЕСКО нима дейди? ЮНЕСКО билан маслаҳатлашиш керак”, дейди. Самарқандда бир бинони таъмирлаб қўяйлик, Ҳатто девори нураб кетибди, бир чангал лой қилиб, суваб қўяйлик, десанг ҳам ваҳима қилади:
‒ ЮНЕСКО Самарқандни ўз рўйхатидагн чиқариб юборади, эҳтиёт бўлиш керак.
Намуна ҳам тайёр:
‒ Ана, Шаҳрисабзни чиқариб юборди!
Авваламбор, Шаҳсрисабз ЮНЕСКОнинг маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилгани йўқ! Ёлғон пўписа қилишди, холос. Самарқанд ҳам ҳеч қачон чиқарилмайди!
Негалигини айтайми?
ЮНЕСКО Ўзбекистонга ўхшаган мамлакатлардан улар аъзо бўлгани учун яхшигина тўлов ундиради, аъзолик бадали. Бу йиғилган бадал пулларини эса Парижга, Лондонга ва бошқа шаҳарларга, масалан, Римдаги келезей биносининг чангини артишга миллиардлаб ишлатади.
Ўзбекистондаги бирор маданий мерос объектини таъмирлашга ЮНЕСКО фалон пул ажратганини кўрганмисизлар ё эшитганмисизлар?
Самарқандда бир идора бор. Ўзи ўзимизники. Тарихий, маданий мерос объектларини сақлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш идораси ‒ Инспекция. Аммо ана шу идора раҳбари ЮНЕСКО деб нафас олади, ЮНЕСКО деб нафас чиқаради. Кечаси учда бориб уйғотинг, “ЮНЕСКОдан кимдир келдими?” деб уйғонади. Бу “каттакон”нинг нуфузи шунчалик баланд-ки, Самарқандда ҳокимлар бир нима қуришлари учун қарор чиқаришдан олдин ана шу “каттакон”дан рухсат сўрашади. Ўша “каттакон” қуриладиган иморатнинг неча қават бўлишигача белгилаб беради. Кўнглини топсангиз, кўп қаватли уйга ҳам фатво беради, тополмасангиз, икки метр деворни йиқита олмайсиз.
Абрамов деган губернаторнинг отбоқарига тегишли бўлган бир сайисхонадан қолган, ҳилвираб турган икки метрлик деворни йиқитгани учун бир йигит уч йилга қамоқ ва 180 миллион сўм жарима тўлаш жазосига тортилган. Уни ана шу “каттакон” судга тортган!
Ана шу “каттакон”нинг “йилини топсангиз”, ўзингиз 30-40 йил олдин пахсадан қурган уйингизни ҳам “ЮНЕСКО рўйхатига киритади ва маза қилиб, солиқлардан озод бўлиб, ўша уйингизда ишлаб-чиқариш корхонаси очасизми, ошхона ё кафе қиласизми, нима қилсангиз, қилиб юраверасиз.
Ўша “каттакон” бир маҳалла аҳли қачондир ўз кучи билан қурган, кейинчалик ўз кучи билан таъмирлаган масжидни рўйхатга қўшиб олиб, ўзи ана шу масжид хоналарига “автошкола”ни жойлаштириб қўйгани ва ундан солиқни ўзи олиб турганини ҳам кўрганмиз. Бир масжидни туристик бюрога бериб қўйиб, “ўлпон”ни шахсан ўзи олиб юрганини ҳам биламиз.
Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бу идора ишидан ҳайрон бўлиб, катта йиғилишда шундай деди:
‒ Қизиқ, қурилганига 160 йил бўлган бино ЮНЕСКО рўйхатида йўқ, аммо қурилганига 50 йил бўлмаган бино ўша рўйхатга киритилган. Биз тарихий, маданий мерос объектларини қайтадан, ўзимиз бошида туриб, хатловдан ўтказамиз ва ҳар бирига паспорт берамиз.
Айримлар ЮНЕСКОнинг номидан вабодан қўрққандай қўрқади.
‒ ЮНЕСКОни хафа қилиб қўйсак, Ўзбекистонга турист келмай қўяди!
Барака топгурлар, ЮНЕСКОга неча йилдан бери “ўлпон” тўлаймиз-у, турист қачондан бери кела бошлади?
Инсоф билан айтинглар, Президент Шавкат Мирзиёев туризмга алоҳида эътибор бериб, тегишли фармон ва қарорлар қабул қилиб, турли мамлакатлардаги элчиларимизнинг олдига аниқ вазифаларни қўйгандан кейингина туристлар кела бошламадими? Юртимизга турист келишига фақат ва фақат Президент сабабчи, ҳеч қанақа ЮНЕСКО ҳам эмас, БМТ ҳам эмас.
Айтганча, БМТ ҳақидаям сизларга ёқмаган гапни айтаман. БМТ бирор бир мусулмон давлатдаги муаммони ҳал қилишга бир қадам қўйганини ким билади? На Ироқ, на Сурия, на Афғонистон на Яманга БМТ нинг армияси кириб, шу мамлакат мустақиллигини сақлаб қолишга ҳаракат ҳам қилгани йўқ. Америкадек океан ортидаги давлат бир мусулмон мамлакатга кириб келиб, унинг президентини осиб юборганида ҳам БМТ томошабин бўлган, холос. Исроилнинг зиғирча муаммоси чиқса, БМТ ҳозир-у нозир. Мусулмон давлатларда урушлар туфайли қанча одам ўлгани ёки қанча одам мамлакатни ташлаб қочиб кетганини ҳисоблаб ўтирадиган бухгалтерликдан нарига ўтмайдиган ташкилот БМТ. Эсингиздами, Суриядан қочиб чиқиб, денгизда чўкиб ўлганларнинг сони ҳақида ҳар куни ҳисобот эълон қиларди БМТ? Аммо “ўлпон”ни рисоладагидек олади.
Мавзуга қайтсак, яқинда Самарқандда бўлган катта йиғилишда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ҳар нарсага ЮНЕСКО деяверадиганларга, бир деворни суваб қўйишга ҳам ЮНЕСКОнинг розилигини олиш керак, дейдиган “эҳтиёткорлар”га муносиб жавоб берди.
Марҳамат, кўринг!
Айтиб қўяй, менинг бу гапларим билан Ўзбекистон ЮНЕСКО ёки БМТ дан чиқиб кетмаганидек, постим остига сиз ёзадиган сўзлар билан ҳам бир нима ўзгармайди. Айрим масалаларда мустақил бўлишни ҳам ўрганайлик, демоқчиман, холос. ЮНЕСКО вакиллари бир келиб, Самарқанд ошини еб, Бухоро чопонини кийиб кетадиган одамлар. Бу ерда яна биз, самарқандликлар, бухороликлар, хиваликлар, шаҳрисабзликлар, жаласойликлар қоламиз...

Комментарии