ШОШИЛИНГ! КИМ ҲАЙИТ КУНИ БУНИ ҚИЛСА! АЛЛОҲ УНИНГ ДАРАЖАСИНИ ИККИ ДУНЁДА БАЛАНД ҚИЛАДИ!

preview_player
Показать описание
- MUSLIMA SOLIHA -
⛔Мазкур каналдан нусха кўчиришнинг барча турлари ман қилинади. Видеоларимизни YouTube, Telegram, Instagram ва шу каби бошқа тармоқларга қайта кўчириб қўйишга рухсат йўқ!
Ҳурматли каналимиз аъзолари видеоларни like босиб Telegram, Instagram ва яна бошқа ижтимоий тармоқларда дўстларингизга жўнатишингизда эса ҳеч қандай қаршиликлар йўқ.
__________________________________________________________

Қурбонлик қилишнинг фазилати

Аллоҳ таолога битмас, туганмас ҳамду санолар ва жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар бўлсин.

Мусулмонлар Рамазон ва Қурбон ҳайити кунларини катта тантана билан нишонлашади. Айниқса, Қурбон ҳайити кунларида муқаддас Макка шаҳрида ҳаж ибодатларини бажараётган бўладилар. Ҳаж ибодатларини ичида қурбонлик қилишлик ҳам бор. Ҳаж ибодатини бажара олмаётган бўлсада бойлик нисобига эга мусулмонларга қурбонлик қилиш вожибдир.

Қурбонлик – сўзининг ўзаги “қурбон”, арабчадан таржима қилинганда “яқинлашиш” деган маънони билдиради.

Демак, ҳар бир қурбонлик қилувчи мусулмон киши албатта Аллоҳга яқин кишилардандир.

Қурбонлик қилиш – “Аллоҳ таолога яқин бўлиш ниятида махсус вақтда, хос бир ҳайвонни сўйиш”дир.

Қурбонлик қилинадиган “махсус вақт” дегани – Зулҳижжа ойининг ўнинчи (яъни, қурбон ҳайити куни), ўн биринчи ва ўн иккинчи кунларидир. Унинг охирги вақти Зулҳижжанинг ўн иккинчи куни қуёш ботиши билан ниҳоясига етади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким қурбонлик қилишга қодир бўлиб, қурбонлик қилмаса, бизларнинг масжидларимизга яқинлашмасин”.

Аҳмад ибн Исҳоқ розияллоҳу анҳу айтадилар: “Камбағал ва касалманд акам бор эди. Камбағаллигига қарамай ҳар йили Қурбон ҳайити кунлари бир қўйни қурбонликка сўярди. Акам вафот этганларидан кейин икки ракат намоз ўқиб, Аллоҳ таолодан акамни тушимда кўрсатишини сўраб илтижо қилдим. Уни тушимда кўрсам, у бир яхши, кулранг отнинг устида бўлиб, ёнида яна кўп зотдор отлар ҳам бор эди. Мен: “Эй ака, Аллоҳ сизга нима ато этди?” деб сўрадим. У: “Аллоҳ таоло мени мағфират этди”, дедилар. Ундан бунинг боисини сўрадим. “Бир куни бир қари кампирга Аллоҳ йўлида бир дирҳам садақа қилганим мағфират этилишимга сабаб бўлди”, деб жавоб бердилар. “Бу отларни қаердан олдингиз?” дедим. “Булар дунёда қилган қурбонликларим бўлиб, миниб турганим биринчи қилган қурбонлигимдир”, деб жавоб бердилар. “Қаерга кетаяпсан?” деб сўрасам, у: “Жаннатга”, дея кўзимдан ғоиб бўлдилар.

Муҳтарам азизлар, Аллоҳ таолони розилигини истар эканмиз албатта Унинг буйруқларига сўзсиз итоат этайлик. Қурбонлик қилишга қурбимиз етса албатта бу ибодатни адо қилайлик. Чунки мана қурбонлик сабабли бир биримизга бўлган меҳр-муҳаббатимиз янада ортади ва шу сабабли Аллоҳ таоло биздан рози бўлиб, даражамизни икки дунёда ҳам баланд қилиб қўяди.

Аллоҳ таоло бу йилги ҳожиларимизнинг ҳаж ибодатларини мақбул айлаб, юртимизга ва оилаларининг бағрига ибодатлари қабул, гуноҳлари кечирилган ҳолда қайтишларини насиб қилсин. Юртимизни турли офат-балолардан Яратганнинг Ўзи ҳифзу ҳимоясида асрасин.

Давронбек МАМБЕТОВ,
Элликқалъа тумани “Сафо” жоме масжиди имом-хатиби
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Элликқалъа тумани “Сафо” жоме масжиди имом-хатиби.

MuslimaSoliha
Автор

Ассалому алайкум домла Курбон хайити муборак булсин, илмингизни Аллохим зиёда килсин иншааллох амийн.

saodatyunusova
Автор

Чексиз рахмат оллох рози булсин омин жуда жуда чиройли ва гузал маруза оллох рози булсин омин ))))

akmaljonjorayev
Автор

Рахмат барака топинг овозизга хам илмизга хам койил. Рахматли Шайх Мухаммад Сдик Мухаммад Юсуф Рахмуллох Хазратларига ухшаб камтарин камсуким нихоятда маданиятлисиз. Сузлариз дона дона жуда чиройли тушунтирасиз. Имом Ал Бухорий хазратларини илмларидан янада берсин Сизга АЛЛОХ 🤲

maxabatxanisakova
Автор

Аллохим барчамизни курбонликлар килувчи сахий муминлардпн килгин

fayozausmonova
Автор

Рахмат аллох барчамизни эхсонларимиз ни курбонлик лари изни кабул кисин

sardorpubg
Автор

Ассалому алайкум Домла Кубонлик хакидаги маьрузани эшитиб куп маьлумот олдик катта РАХМАТ борингизга шукур АЛЛОХ РОЗИ БУЛСИН

sardornumonov
Автор

Машаллах ..хаммага маккага бориш насиб килсин🤲🤲🤲🤲 иншооллох

zarinaxujaeva
Автор

Э АЛЛОХИМ ХАММАНИ КУРБОНЛИК КИЛИШГА ЕТКАЗСИН. АМИНН

saidahmadxonmuminov
Автор

Аллох сизу биздан ӯзи рози бӯлсин хамамизнинг қурбонлигимизни даргохида Кобул бӯлсин суйқкли пайғамбаримиз МУХАММАД МУСТОФО СОЛЛОЛЛОХУ АЛЕЙХИ ВАСАЛАМГА ДУРУДУ САЛОМИ МИЗ СОЛОВАТИМИЗ БӮЛСИН ШАПОАТЛАРИНИ РИСҚ ҚИЛИБ БЕРСИН АМИН 27:19 ❤

Бахоргуллари
Автор

Оллох етти авлодингиздан рози булсин курбон хайитида курбонлик килиш хар бир мумин мусулмонга насиб килсин Амийн Ажмаийн

mutabarboymirzayeva
Автор

Кори ака рахмат жуда яхши нарсаларини билдик марузангиз ни марок билан эшитдим рахмат билмаган Эдик курбонлик хакида шунча нарсани

sardorpubg
Автор

БИЗЛАРНИ ХАМ КУРБОНЛИК КИЛИШНИ НАСИБ ЭТСИН.АМИИИН.

muhabbathamroeva
Автор

АЛЛОХИМ, КУРБОНЛИКНИ, ХАР, БАНДАЛАРИНГА, ВА, МЕНГА, ХАМ, НАСИБ, КИЛГИН, ОМИН, ОМИН, ОМИН❤❤❤🎉🎉🎉

XabibaMahmudbayeva
Автор

Аллохим хаммамизни сог саломат килсин илохим янаги курбон хайтига етказсин Эл юртимиз тинч осмонимиз мусафр булсин амин

oydinoynazarova
Автор

Оллохим га шукр шу кунларга етказган, янаги хайит байрамлар га хам сог саломатликда етайлик, юртимиз , хар биримизнинг оиламиз тинч булсин илохим

Жамшид-ег
Автор

Олло Рози булсин жудаям чиройли тушинтирибтилар, Курбон Хайт Муборак булсин, бизгаям Насиб килсин курбонлик килиш, 🤲

DiloromOlasanova-zlmz
Автор

Яшанг жудаям тушинарли ва чиройли маруза учун катта рахмат оллохим бизниям йеткизсин амин

ДилшоджонКурбонов-чо
Автор

Оллохим юртимзди тинч кигн мумин бандаларинга шунда кунларни купни куришлигни насб кигин Амин

ShahnozaxonMirzaazizova-vmqn
Автор

Оллох сиздан рози булсин билимингизга билиб куши😢либ мартабангиз бунданда баланд булсин бизни хам ибодатларимизни тутган рузаларимтзни укиган намозларимизни ва дуоларимизни уз даргохида кабул килсин иллохим Аммин Аллоху Акбар.

qunduzoy