filmov
tv
Ким айбдор?

Показать описание
Ким айбдор?
Етмиш йиллик тизим бизни бахтли қила олмади. Чунки у биз хоҳлаган нарсани бермади. Уни ман қилди. Ҳаётимиздан, қалбимиздан сидириб ташлашни истади. Лекин эплолмади. Халқ норози яшади, аммо у ғиринг деёлмайдиган қилиб қўйилганди.
Кейин қарийб ўттиз йиллик тизим келди. Ўзимизники бўла туриб, ўзлигимизни йўқотишни истади. У мақсадига эришаёзди. Халқ ва Холиқни у ҳам норози қилди, лекин халқнинг нафаси чиқмайдиган қилиб қўйилганди.
Мана уч йил бўлдики, янги тизим қурилмоқда. Унда ҳақ билан ботил курашаётгандек гўё. Лекин барибир халқ ва Холиқнинг хоҳлаганига қулоқ тутилмаётгандек. Агар гапимга ишонмасангиз 21 ёшли синглимизнинг нидоларига, саволларига қулоқ тутинг! Қани, уларни ёлғон дея оласизми? Кўнгил илтижоларини рад эта оласизми? Мана эшитиб кўринг!
Университетда ўқийман, ёшим йигирма бирда (21)
Интернет асрида ижтимоий тармоқлардаги фикрларни ўқиб тураман. Катталар ёшлардан шикоятда: “Ёшлар қаёққа қараб кетяпти?” деган гаплар кўп учраб туради.
Ёшлар деганда университет, коллеж ва мактабларда ўқийдиган талаба, ўқувчилар назарда тутилса керак. Мен ўша сиз қаёққа қараб кетаётганини билишни истаган гуруҳнинг бир аъзосиман.
Аҳолимизни икки гуруҳ: ёшлар ва катталарга ажратар экансиз, сиз катталарга саволларим бор.
Ёшлар қаёққа қараб кетяпти, дейиш ўрнига, катталарнинг қаерда тургани билан қизиқиб кўрдингизми?
Ватаннинг бошига бало очаётганларнинг асосийси ёшларми ёки катталарми?
Бу мамлакатда юз мингларча ўқувчи тестдан бир савол кўпроқ еча олиш учун тирсак чиритаркан, кимлардир синов саволларини билан бирга ёшларнинг ҳаётини ҳам ўғирлади ва келажагини чиритди.
Университетга киришни “кимнинг пули кўп” кимошди савдосига айлантирган порахўрлар қайси коллеж ўқувчилари эди?
Пора эвазига чўнтак қаппайтираётган коллеж ўқувчиларидир балки улар?
Болахонадор қилиб сўкинаётган, ходимларини ариққа тушириб, тош кўтартирган ҳокимлар нечанчи синфда ўқишарди?
Миллатнинг юзига тик қараб ёлғон гапирган сиёсатчилар қайси университетда таҳсил олади?

Комментарии