Хамма Дардга Шифо Сура. Танадаги Касаллик, Захарланиш, Куз тегиши ва Дуолар Ижобат Булиши Шу Сурада.

preview_player
Показать описание
Обуна_булишни_унутманг

✅Бомдод намози тулик холда. Эркаклар учун.
✅Бомдод намози тулик холда. Аёллар учун.
✅Пешин намози тулик холда. Эркаклар учун.
✅Пешин намози тулик холда. Аёллар учун.
✅Аср намози тулик холда. Эркаклар учун
✅Аср намози тулик холда. Аёллар учун
✅Шом намози тулик холда. Эркаклар учун.
✅Шом намози тулик холда. Аёллар учун.
✅Хуфтон намози тулик холда. Эркаклар учун
✅Хуфтон намози тулик холда. Аёллар учун.
✅Тасбех намози.
✅Тахажжуд намози тулик холда. Аёллар учун.

Қуръон – шифо манбаи

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

«Эй инсонлар, сизларга Парвардигорингиз томонидан панд-насиҳат, дилларингиздаги бузуқ эътиқодлардан иборат нарсаларга шифо ва имон келтирган зотларга ҳидоят ва раҳмат (яъни, Қуръон) келди» (Юнус сураси, 57-оят).

Аллоҳ таоло Қуръонни «даво» эмас, айнан «шифо» деб номлаган. Бунинг сабаби шундаки, шифо давонинг самараси саналади. Даво баъзан фойда берса, гоҳида зарар бериши ҳам мумкин. Шифо эса фақат фойда келтиради».

Дарҳақиқат, Қуръони Карим мўминлар учун шифодир. У банданинг танасидаги ҳиссий касалликлар билан бирга жаҳолат, бидъат, шубҳа, фитна, васваса каби маънавий иллатларни ҳам даволайди. Қуръон қалб ва тана касалликларини муолажа қилишга қодир илоҳий каломдир!

Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ мазкур оятни шундай тафсир қилади: «Инсон танасига турли офат ва касалликлар хавф солгани каби динга ҳам офат ва зарарли дардлар раҳна солиб, унга талофат етказиш ва уни ҳалокатга дучор қилишга ҳаракат қилади. Аллоҳ таоло танамизни офат ва касалликлардан сақлаш учун дори-дармонларни яратиб қўйган. Дин офати ва иллатларига эса Қуръонни шифо қилиб қўйган! Шунинг учун ҳам Қуръон мазкур оятда қалб – садрлардаги касалликларга шифо ва панд-насиҳат деб зикр қилинган. Зеро, Қуръон қотган қалбни юмшатади, қуриган кўзларни ёшга тўлдиради ва қоронғу садр – дилни нурга тўлдиради».

Абул Баракот Насафий раҳимаҳуллоҳ бу ҳақида шундай деган: «Даҳақиқат, Қуръон қалб касалликларига шифо ва ғам-ташвишларни кетказувчи, айб-нуқсонларни покловчи ҳамда гуноҳларга каффорот бўлувчи раҳматдир. Шу боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким Қуръон билан шифо топмаса, унга Аллоҳ шифо бермайди!».

Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ Қуръоннинг шифо хусусиятини қуйидагича ифодалаган: «Қуръони Карим дунёда шифо истаганлар учун шифо ва унга амал қилганлар учун раҳматдир. Қуръондан юз ўгирган ва уни менсимаганлар учун эса ҳақиқатни кўра олмаслик, зарар ва зулматдир. Қуръонга таъзим ва ҳурмат назари билан қараганлар эса шифо топадилар. Инсон одатда кўз нури ва ҳаводаги нурнинг бирлашиши натижасида бирор нарсани кўра олади. Агар инсоннинг кўзи кўр бўлса, ҳаводаги нур қанчалик ёрқин бўлмасин, ҳеч нарсани кўра олмайди. Шунингдек, кўз нури қанчалик ўткир бўлмасин, ҳавони зулмат қоплаган бўлса, инсон ҳеч нарсани кўра олмайди. Ҳудди шу каби, қалбида куфр, шубҳа ва шикр бўлган инсон Қуръон нури ва унинг шифосини кўра олмайди. Чунки қалбини зулмат қоплаган бўлади. Қалбида имон нури бўлган мўмин эса, Қуръоннинг нури ва шифосини кўришга қодирдир. Дори-дармонлар ҳам шунга ўхшайди. Улар қанчалик фойдали бўлмасин, инсон табиатига мос келмаса, шифо ҳосил бўлмайди, аксинча, зарар бўлади. Қуръон ҳам ҳудди шундай! У ўзи шифо ва раҳмат бўлса ҳам, қалби куфр ва ширк билан кирланган инсонларга шифо бўлмайди, аксинча, хасрат-надомат ва зулмат бўлади!».

Қуръон нафақат ақидавий ва ахлоқий иллатларни даволайди, балки турли жисмоний касалликларга ҳам шифо бўла олади. Фахруддин Розий раҳимаҳуллоҳ бу ҳақда шундай дейди: «Қуръон қироати билан табаррук қилиш орқали кўплаб касалликлар бартараф этилади. Ҳатто буни файласуфлар ва тилсимотлар билан шуғулланадиган одамлар ҳам эътироф этиб айтишадики, Қуръон қироати билан амалга ошириладиган руқиялар (дуо, дам солиш) манфаатни жалб қилиш ва зарарни даф қилишда улкан таъсирга эга бўлиб, бунинг моҳиятини ҳеч ким тушунтириб бера олмайди. Дарҳақиқат, Қуръони Каримда Аллоҳнинг исм-сифатлари, улуғ фаришталарнинг номлари ва шайтонни қувишга қодир зикр ва дуолар мавжуд. Шунинг учун Қуръон дину дунёда фойда келтиришга энг лойиқ илоҳий китобдир».

#Хамма дардга шифо сура, #duolar, #Ушбу сурада куз тегиши дардга шифо сура, #salovat, #Танадаги касаллик, захарланиш ушбу сурада, #kuchli duolar, #дуолар ва зикрлар, #дуолар ва суралар, #дуолар узбек тилида, #кучли дуо, #кучли дуолар, #суралар ва дуолар, #узбекча дуолар, #эрталабки дуо, #энг кучли дуолар
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Bolam buni eshitgandan bir kun sõng tuzalib ketdi

oyshagulhusaynova
Автор

Аллох рози булсин илоха дардини бэрган Аллохим шифосини хам узи бэрсин Амийн

QimmatJurayeva-ol
Автор

АЛЛОХИМ ХАММА БЕМОРЛАРГА ШИФО БЕРСИН.ШУ КАТОРДА ХАММАМИЗГА ШИФО БЕРСИН.ИЛОХИМ.🤲🙏🤲🙏🤲🙏

seversever
Автор

Оллохим дардимга хамда мусилмонларни дардига узинг шифо беринг

ТаирАбдуллаев-нв
Автор

Аллохим.узинг неварамга дардига шифо бергин

ГулчираБурангулова
Автор

Оллохим шу сурани зшитган хамма бандаларинга шифо бергин купга шифо берсинла ва шу бн бирга менга хамма шифои комил берсинла амин

АсророваФарида-мг
Автор

Ихлос бн харкуни тинглаятган барча мусулмон бандаларинга озинг шифосин бергин ОЛЛОХИМ🤲🏼🤲🏼🤲🏼😢

rozaalipjanova
Автор

Аллох рози булсин ел хотори хаммамизга шифо сини берсин бизга оиламизга

МухабетИсмалиева
Автор

Ногирон болалорни дардига шифо берсин Аллох, узидан узгага мухтож килмасиин😢😢😢😢😢

BoburjonJoraqulov
Автор

Бисмилохирни айтиб ихлос билан шифо сурасини эшитиб, тузалиш илинжида булган бандаларингга узинг шифосини бергин оллохим🤲🤲🤲

КимёхонСалиева-им
Автор

Мумину мусулмонларга умидвор инсонларнинг барчасига шифо берсин илохим.

maksudibadullaev
Автор

Оллохим барча дардманларга шифо берсин шулар каторида неварамга хам омин

realmadrid
Автор

Аллох купга каторига мани хам дардимга шифо бнрсин

sanjarakramov
Автор

Барча Момин мусилмонларни дардига озинг шифосин бергин уларни каторида менгахам шифо бергин дардимга ОЛЛОХИМ

rozaalipjanova
Автор

Оллохим шу сурани эшитган барча инсонларни дардига шифо бергин амин

maxliyosafarova
Автор

Аллохим узинг шифо бергувчи!Кудратинг чексиз!Барча беморларга узинг шифо бергин🤲

ВгапвимРроидьиппе
Автор

Эх яратган эгаам сендан ёлвориб сурайман онажоним дардларига шифо бергин илохим

afzalbekkarimjonov
Автор

Яратгани узи фарзандларимизи дардига шифо берсин хеч кочон касал булмасинлар шуларни которида мени дардимга хам шифо бергисан омин

gulsaraeschanova
Автор

Сурани укиган домилага катта Рахмат овозингиз жуда ёкимли рухим ором олди илохим барча мумин мусульман беморларингга Аллохим узинг шифосини бергин шулар каторида фарзандимга хам шифо ато этгин АллохуАкбар Амиииииннн .Раббим узингдан узгасига мухтож килмагин.

ranoibragimova
Автор

Ассаламу алейкум ва Рохматуллохи ва барокатух. Аллохим барча хасталарга комил шифо берсин.Хожатимизни равон мушкулимизни осон килсин.

JannatYuldasheva-pr