filmov
tv
Иштихоннинг Таллак қишлоғида Усмон ота Эшбеков уй-музейи очилди.

Показать описание
ГЕНЕРАЛ СОБИР РАҲИМОВ ДИВИЗИЯСИ ЖАНГЧИСИ, ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИСИ
УСМОН ЭШБЕКОВ (1922-1995)
ТАВАЛЛУДИНИНГ 100 ЙИЛЛИГИГА
Ўз жонини она юрт учун қурбон қилган ватандошларимизнинг руҳи поклари олдида бош эгиб таъзим қиламиз.
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Усмон Эшбеков 1922 йил 5 июлда Самарқанд вилояти, Иштихон туманидаги Таллак қишлоғида туғилган. 1937-1941 йил июнигача қишлоқда мактаб ўқитувчиси бўлган.
1941 йил 22 июнда иккинчи жаҳон уруши бошланганидаёқ Эшбек буванинг тўрт ўғли – Суннатилла, Омон, Исмон ва эндигина 19 ёшни қаршилаётган Усмон Эшбековлар жангга отланганлар. Улар ўша кезда Самарқандда ташкил этилган “Ўзбек дивизияси” сафида фронтга кетишган. Кўп ўтмасдан Суннатилла ва Омондан қора хат келган...
Фронтнинг олд қисмида “Ўзбек дивизияси” қақшатқич жангларда жуда кўп талофотлар кўрган. Сўнг, анча камайиб қолган аскарлар бошқа қисмларга қўшиб юборилган. Усмон Эшбековларнинг ротаси Собир Раҳимов қўмондонлик қилаётган 37-гвардиячи ўқчи дивизияси таркибида жангни давом эттирган.
Фашист босқинчилари СССР ҳудудидан қувиб чиқарилган 1944 йил бошларида Усмон Эшбеков жангда ярадор бўлади. Ўша кезларда Олий бош қўмондоннинг бир буйруғига биноан “уруш ногирони бўлган ўқитувчилар заҳирага бўшатилиб, улар зиммасига тезда мактабларни қайтадан очиш” вазифаси юклатилади.
Урушдан ногирон бўлиб келган Усмон Эшбеков вақтинча ёпилган мактабни қайта очишда ва Иштихон туманидаги Таллак қишлоғида ҳозирги 7-ўрта мактабни бунёд этишда фаоллик кўрсатган. 1960 йилларгача кечки мактабда дарс бериб, кундузи хўжалик ишларига жалб этилган. Ўша оғир замонларда турли соҳаларда, жумладан, Митан пахта тозалаш заводида ишлаган, собиқ Энгельс колхозида бригадор, колхоз пиллачилик бригадаси бошлиғи ва бошқа хўжалик ишларида ҳам фаолият кўрсатган.
Усмон Эшбековнинг умр йўлдоши Хурсанд Норматова 1926 йилда туғилган. Ёшлигидан колхозчи деҳқон бўлган. Оила қургач, узоқ йиллар уй боғчасини ташкил этиб, Таллак қишлоғида далага чиқадиган аёлларнинг ёш болаларини парвариш қилган. Ўзи 10 фарзандни камолга етказиб, “Қаҳрамон она” унвонига эга бўлган.
Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуси билан ўзбекча кирил ва лотин алифболарида ҳамда рус, инглиз тилларида чоп этилган “1941-1945: Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси” китоб-альбомида Усмон Эшбековнинг “Биз Раҳимовчилар эдик” сарлавҳали мақоласи сурати билан киритилгани унинг руҳини шод этиб, оиласи ва авлодлари учун бебаҳо туҳфа бўлди.
“Президентга мактублар” туркум китобларининг 2022 йилда чоп этилган нашрида Иккинчи жаҳон уруши ногирони Усмон Эшбеков таваллудига 100 йил тўлиши муносабати билан Иштихон тумани, Таллак қишлоғида у яшаган хонадонда Уй музейи ташкил этилиши ҳақидаги мактуб ўрин олгани ҳам яна бир эътибор наъмунасидир.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан “1941-1945: Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси” китоб-альбоми ва “Президентга мактублар” китоблари “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Усмон Эшбеков Уй музейи”га муносиб совғадир.
Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
2022 йил 23 апрель

Комментарии