filmov
tv
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муаммолар қандай бартараф этиляпти? (+видео)

Показать описание
ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 5 АПРЕЛ КУНИ давлатимиз раҳбарининг “2023 ЙИЛДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ, ҚАЙТА ИШЛАШНИ КЕНГАЙТИРИШ ВА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚАРОРи ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ.
Ушбу қарорнинг моҳияти ҳамда ундан кўзланган мақсад хусусида ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ БОШҚАРМА БОШЛИғи ОТАЖОН ПИРМОНОВ ўз мулоҳазаларини билдирди.
— Яқинда президентимиз томонидан вилоят раҳбарлари ҳамда масъуллар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш ва ундаги муаммоларни бартараф этиш масалалари кўриб чиқилди.
2022 йилда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришда деҳқонларимиз бир қанча қийинчиликларга дуч келишди. Илгари пахта билан ғаллага эътибор берилиб, асосан шу иккита маҳсулот кўпроқ молиялаштирилар эди. Эндиликда мева-сабзавотларни етиштиришга ҳам эътибор қаратилиш назарда тутилиб, президентимиз томонидан ушбу қарор қабул қилинди.
Қарорга кўра, фермерлар ва қайта ишловчи корхоналарга хизмат кўрсатиш яъни сервис соҳасини ривожлантириш мақсадида агентлик ичида «Агросервис оператор» ДУК тизими ташкил этиляпти. Бу тизим нима учун керак? деган савол туғилиши табиий. Бу ҳақда қисқача изоҳ бериб ўтаман. Айрим фермер ёки қайта ишловчи корхоналарни гаров билан боғлиқ муаммолари туфайли тўғридан тўғри банкдан маблағ олиш имкони бўлмай қолиши мумкин. Айтайлик, бир фермер замонавий қайта ишловчи ускуна олиб келмоқчи, ўша ускунанинг нархи 100 минг АҚШ долларида баҳоланди деб ҳисоблайлик. Аммо фермернинг залоги бўлмаса зарур ускунани ололмай қолади. Натижада унинг муаммоси ҳал бўлмайди ва корхонада иш сифати пасаяди. Шу сабабли фермерларга енгиллик яратиш мақсадида лизинг асосида ускуналарни олиб келиб бериш тизими жорий қилиняпти.
Яна яхши янгиликлардан бири, миллий валютада 14 фоиз ставкали кредит ажратиш йўлга қўйиляпти.