Мирзиëевнинг беш тамойили мамлакатни буюк келажакка элтадими?

preview_player
Показать описание
Президент Шавкат Мирзиёев 7 февраль куни Ўзбекистонни 2021 йилгача ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Норматив-ҳуқуқий актлар порталига 18 январда муҳокама учун жойлаштирилган ҳужжатда беш йўналишда ислоҳотларни амалга оширилиши қайд этилган.

Озодликнинг Қурултой дастурида стратегияда ўз аксини топган беш тамойилни муҳокама қилдик.

Ўзбекистонни 2021 йилгача ривожлантириш стратегиясида давлат бошқарувини, суд-ҳуқуқ тизимини модернизациялаш, иқтисодни либераллаштириш, ижтимоий соҳани ва ташқи сиёсат принципларини ислоҳ этиш назарда тутилмоқда.

Қурултой қатнашчилари бу стратегияни “яхши ният ҳаритаси” дея таснифлаб бу ниятлар амалга ошишига жиддий шубҳа билдирдилар.

-Стратегия лойиҳаси долзарб бўлишига қарамасдан ҳаëтга тадбиқ қилиш механизмлари кўрсатилмаган деди¸ дастур қатнашчиси журналист Анвар Усмонов.

Ўзбекистонлик тадбиркор Мирза Анвар Ҳусаинов эса¸ хорижий тажрибани таҳлил қилган тарзда

суд мустақиллигини таъминлаш ва иқтисодни либераллаштиришга эришиш мумкин дея ҳисоблайди.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

иллохим узбекистонга барака еогилсин омин.

burulkanjoldasheva
Автор

Биз Шавкат Мирзаеевга ишонамиз ва хар хил гапларга ишонмаймиз

БахадырХасанов-ем
Автор

Узбекистан ривожланиши керак келажак авлод учун

fdubay
Автор

Кимдир шу сухбатда Россиядаги мехнат мухожирлари аранг тишини тишига куйиб чидаб туришибди деди, шу инсонни гапига 100 фоиз кушиламан. Хакикатдан хам Россияда мехнат мухожирларини хар томондан кийнашябди.

КахрамонЖураев-бу
Автор

Мирзоанвар аканинг фикирларига кушиламан. чет эллик топ менеджерларни катта корхкоаларнинг бошкарувига жалб этиш жуда хам зарур. Ва призидентни узига хам, иктисодий сохада халкаро тажрибага эга булган маслахатчилар керак. Хамда курук танкиддан кура хар биримиз уз хиссамизни кушишни хам унутмаслигимиз лозим. Танкид килиш хаммана калидан келади.

ЭмирОлимхон-сз
Автор

хаммаси узимизни кулимизда бир биримизни куллаб кувватлаб кадамни катта олайлик айни вакти кани уша илгари Каримов даврида хуп чучиб гапира олмаганлар даврларинг келди Ватан ривожига хисса кушайлик халкни янаям жипс булиши ФАОЛЛАРИМИЗ КУЛИДА

шохрух-йз
Автор

Ассалому алейкум Озодлик радиоси! чет эллик журналистлар хар хил гапларни айтишяпти, уйни олдин фундаментини куриш керак Мирзиёев уйни мурисидан бошлаяпти деяпти, бу мутлако нотугри гапиришяпти чунки бир вактлар адашмасам 8-10 йил олдин Ислом Каримов айтган эди Намангандаги 20 йилда куриладигон уйларни Шавкат Мирзиёев 2 йилда битказиб топширган эди Ислом Каримов жуда хам хурсанд булиб гапирган эди. Шавкат акада жудаям катта тажрибаси бор чунки неча йилдан бери бош вазир Узбекистон ички ишларини жудаям яхши билади факат бу кишига вазирлар хам шунчалик жон куйдиришса Узбекистон ривожланади иншааллох. Аллох бу кишига куч кувват берсин.

ИльяИванов-цшо
Автор

Islom Karimovning chiqishlariga ham yaxshi e'tibor berilsa, u kishida ham xalqga nisbatan samimiylik bo'lgan.

hamrousmonbek
Автор

Vaqt o'tishi bilan I. Karimovga bo'lgan hurmat, muhabbat yo'qolishidan qo'rqaman. Agar shunday bo'lsa Toshkent xalqaro aeroporti Islom Karimov nomli xalqaro aeroport emas oddiy aeroport bo'lib qoladi.

hamrousmonbek