Шавкат Мирзиёев: «Аҳолидан тушаётган таклифларнинг 25 фоизи ички йўллар билан боғлиқ»

preview_player
Показать описание
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 7 апрель куни ички йўлларни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатлар экиш, давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш масалалари ижроси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари бу учала вазифа ҳам инсон қадри, халқ розилиги билан боғлиқ эканини таъкидлади.

Ҳақиқатан, ички йўллар аҳволи одамларни энг кўп қийнайдиган муаммо. Яқинда “Ташаббусли бюджет” портали орқали аҳолидан тушган 20 мингта таклиф ёки жами мурожаатларнинг 25 фоизи шу масалага оид бўлгани унинг долзарблигидан далолат беради.

Ички йўллар сифатини яхшилаш бўйича Андижон вилоятида янги тажриба бошланган. Цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан кластер ташкил этилиб, 31 та чекка маҳалладаги 23 километр йўл цемент-бетон қопламага ўтказилган.

Асфальт ўрнига цементдан фойдаланиш орқали қурилишдан 600 миллион сўм иқтисод қилинган, 350 минг долларлик битум импорти учун маблағ тежалган. Энг асосийси, ушбу кластер ўзи қурган йўлларни 10 йил давомида кафолатли сақлашни зиммасига олган.

Ушбу тажриба асосида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жами 2 минг 300 километр цемент-бетон қопламали ички йўллар барпо этиш вазифаси қўйилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, жорий йил якуни билан маҳаллий цемент ишлаб чиқариш ҳажми 18 миллион тоннага етади. Бу билан ички эҳтиёжлар тўлиқ қопланади.

Йўл кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун, 1 майдан бошлаб йил якунига қадар, цемент-бетон қопламали йўл қуриш техникалари импорти божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилинади.

Бундан ташқари, жорий йилда туман марказлари ва шаҳарларда 670 километр пиёда ва велосипед йўлаклари барпо этиш режалаштирилган. Уларни ҳам цемент-бетондан қуриш, лойиҳалашда дренаж тизимига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Маълумки, 2 февраль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳозирги баҳор мавсумида 125 миллион туп кўчат экиш режа қилиган эди. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда ҳокимликлар шу пайтгача бажарилган ишлар бўйича ҳисобот берди.

Ҳар бир маҳалла, таълим муассасалари, ариқлар ва йўл бўйларига дарахт кўчатлари ҳамда терак қаламчалари экилиши айтилди. 5 ёшдан кам бўлмаган мевали ва манзарали дарахтларни бир текисда ўстириш бўйича Тошкент шаҳрида бошланган тажрибани бошқа шаҳарларда ҳам жорий қилиш лозимлиги қайд этилди.

Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида янги суғориш тизими ва қудуқ қазиш ишлари сифати ҳам кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги навбатдаги масала – давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш ва кўламини кенгайтиришга қаратилди. Аҳолига қулайликни ошириш бўйича навбатдаги вазифалар белгиланди.

Хусусан, шу йил 1 июлдан бошлаб 38 турдаги давлат хизматлари учун электрон имзо билан тасдиқлаш талаби бекор қилиниб, мобил телефон орқали амалга оширилади. 6 турдаги лицензия олиш учун талаблар бекор қилинади. Аҳоли ва тадбиркорлар учун 8 дан ортиқ давлат хизмати бўйича электрон хабардор қилиш тизими жорий этилади. Аҳоли ва тадбиркорлардан коммунал ташкилотларнинг 32 турдаги ҳужжат ва маълумотномаларини талаб қилиш бекор қилинади. Эҳтиёжманд оилалар фарзандлари олий ўқув юртларига тест синовларида иштирок этиш тўловларидан озод этилади.

Умуман, келгуси йил якунига қадар марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сони ҳозирги 172 тадан 300 тага, мобиль илова орқали 60 тадан 250 тага етказилиши белгиланди.

Ҳудудларда давлат хизматлари марказлари қуриш бўйича ҳам топшириқлар берилди.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Хоразм дам дарахид мевали экинглар арча керак эмас йул четлари бош етибди мевали дарахит экинглар олма кимад 10минг сум хоразм да олма бош етган ерлар куп мевали дарахит эксанглар халик кузи тук булади

TikTok-lowl
Автор

Иш вактини 8дан 5гача килиш ва шанба якшанба дам олиш куни килиш керак

anaqanmedi
Автор

Президентимиз сог булинг шу мавзу энг долзарб энг огрикли масала айникса Хоразмдай тупрокли чангли кишлокларда Тезрок бизнинг юртимизга хам келсин шундай йуллар

akromsobirov
Автор

🤲🤲🤲 тинчлик булсин
Давлатимиз тинч булсин,

Алибек-мх
Автор

Özbekistan çok güzel hizmetler yapıyor.Devlet başkanımızı tebrik edeymen.

anadoluruhu
Автор

30йилдан бери шу ЭРТАК🤣🤣🤣. Качон тугайди бу ЭРТАК ЛАР.

Rimmaret
Автор

Юртимиз тинч булсин, ривожланишдан тухтамайлик

Алибек-мх
Автор

Мани онам 27йл довлатни ишда ишлап пенсяга чикти евазга сог'лиг'ини йукоти берган пенсяси уз дармонга йетмайди онам яримжон булиб колган. Йолг'з синглимни турмушга чикардик хато шу туйнхам куролмадим майли унгахам чидадим. Узим 32га киряпа ойла килай десам имконим йук. Ман келдим Оз мудат уйда буламан Яна кетаман онамга карай колай десам тайнли иш йук мана бугун доктор айти онамни енди почкаси куряптикан буни ештиб езлдим нма килай на кетишни билмайман на колишни.бу нарсани йозишдан максатим буни укиб халк брлашни хохлайман. Оллох мани УЗИ куласин бз Каби инсонларни УЗИ куласин. Е Азиз Ватан дошларим шу улук кунларда дво килинг. Сиз хам менхам яхши кунларда йетайлик

nozimjonmadaliev
Автор

Хурматли Президентимиз Ватанимиз учун жон куйдиради, лекин вилоят ва туманлардаги бошлиқлар хозиргача чўнтагини ўйлайди, бетон бўлмайди, алфальт яхши қўйса кўп тўради.

МарсХХХ-гъ
Автор

Куп ишларни килиб келмокда
Халк учун хизматдалар

bekpolatov
Автор

Юртбошимиз хамма ишларда биринчи мана биз Андижон шахридаги кучаларни хам чиройли килиб кучаларини яматиб куйдирди машина йулларимиз чиройли машиналар юряпти Андижон хокими Абдурахмон Кушакбоевич хам тинч булсин юрак дили билан ишлаяпти оллохни панохида булсин дуодаман

Нигинабону-тв
Автор

Узбекистон распубликаси юртбошиси халк бахтига узок умир курсин, кушни юрт юртбошиларига хам намуна буляпти

ziyoda
Автор

экилган даоахтларни эгаси булса ерни хам эгаси ер бн гаплашишни биладиган дехкон булиш керак савдогарни ерга якин келтирса ерни харобкилади уз фикр

islombeksoliyev
Автор

Vaxima qimanglar log'monlardan quloqlar osilib tushay dedi

obidochilov
Автор

Sirdaryoga ham keling ichki yolarni koring

ГулнозаИбрагимова-оъ
Автор

Хоразимда гурлан деган тумани бор дим булмаса юз млён суртинглар йулга ички йулга

ЗафарХалиев
Автор

Болди цемент Кам кушишади узокка бормайди.

аррррроо
Автор

Берунии раион алтинсаида су юк 2 илдан берии

БагыбекСадиков
Автор

Солом олаким шовот тумони Узбекистан кишлоги арибек махаласи абадият кучасини галип урганинглар илтимос киска йул бор Эди гуринг йукатип юборганлар 3 йорим киламетирга борадилар мактапга 50 конадан бор чека кишлогда турамиз

СобиржонБекметов
Автор

Сиздан илтимос Хурматли Жаноб Приздентимиз Шавкат Миромонович качон карор бериш яни уйларга куриб чикасиз шу масалани сиздан илтимос

laylokarabaeva