Уй лойихаси ва бугун кутилмаган вокеалар содир булди..

preview_player
Показать описание
Россия:4276640236500163
#Uzcart:8600042325671096
Уй лойихаси учун
Тел +998916751327
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

"ЎЙИНЧОҚ" ёки "аччиқ" қисмат (3 - қисм)

Фахриянинг онаси Ойбекни таклифини қизига айтди:

- қизим, бу йигит ёмон болага ўхшамаяпти, қара қанчадан бери оиламизга ёрдам бераяпти, ўғлим йўқ деб ўксиниб юрардим, зора куёв эмас, ўғилдай бўлиб қолса, сен нима дейсан?

Ҳозирча уйидагиларга билдирмас экан, кейинчалик ўзи тушунтириб таништирар экан.

Эндигина 18 га кираётган қизалоқ нима ҳам дейишини билмай:

- билмасам, сиз нима десангиз шуда дея ерга қараб жавоб берди.

Никоҳ ўқилди, Ойбек Фахрияни ижарага квартира олиб ўтқазиб қўйди.

Орадан уч ойча ўтиб Фахрия хомиладор бўлди, Ойбек Фахрияни ва қайнонасини рўзғорларига қарашиб эътиборсиз қолдирмасди.

Ойбек тўғрисида қисқача маълумот.

Ойбек оилада тўрт ўғилнинг иккинчиси бўлиб оиласида тарбия унчалик яхши эмас, акаси ва укалари безори бўлиб маҳалла улардан безор эди. Ойбек уйланган бўлиб икки нафар қизалоқларнинг оҳаси эди.

Ойбек ўзидан уч - тўрт ёш катта бўлган савдогар тақволи йигитларга қўшилиб савдо ишларини бошлаб юборди.

Жоҳил оиладан чиққан йигитни ибодатга мойил бўлганидан хурсанд бўлиб Ойбекка иш хаққидан ташқари қўшимча мукофот тарзида пуллар беришарди.

Қисқаси Фахрия вақт соати келиб ўғил фарзанд туғди, Ойбекни ва қайнонасини қувончлари чексиз эди.

Бир неча кундан сўнг Ойбек Фахрияни олдига хомуш холда келдида:

- уйдагилар билиб қолишибди, хотиним тўполон қилаяпти, онам ҳам - "агар иккинчи хотинингни талоғини бермасанг рози эмасман деяптилар, вақтинчалик онангни уйида яшаб турасан шекилли, тинчигандан сўнг бир чорасини кўрамиз деди.

Фахрия рози бўлди ва чақалоғи билан она уйига қайтди.

Ойбек Фахрия ва ўғлидан хабар олгани кам келадиган бўлиб қолди ва икки ойдан сўнг келишни тўхтатди.

Фахрияни онаси Ойбек ишлаётган ишхонага бориб Ойбекни суриштирди.

Ойбек бошқа кишилар билан ишлаётганини ва янги иш жойи Тошкентда эканини айтишди.

Орадан ойлар ўтди, кунлардан бир куни Фахрияларникига Ойбек кириб келди, уни аввалгидек холати йўқ, кўзлари киртайиб озиб кетганди.

- мен жавобингни бергани келдим, ўғлимдан имконим бўлганида хабар олиб тураман, ҳозир Тошкентда нонвойларга қарашиб тирикчилик қилаяпман деди.

Тўғриси гап сени уйингга ташлаб кетганимдан сўнг ёшликдаги улфатларга қўшилиб ичишни бошладим, бу эса савдодаги шерикларимга ёқмади ва ишдан кетдим.

Ҳозиргача онамни ва аёлимни сен билан яшашимизга қаршиликлари давом этиб келмоқда, мени бўлганим шу экан, қўлимдан ҳеч нарса келмади, бугундан эътиборан сени "бошинг очиқ" мен эса энди сен билган Ойбек эмасман, хайр.

Фахрия ва онасини ҳай - ҳайлашига қарамай Ойбек хонадонни тарк этди.

Оилада яна битта "тирик етим" қўшилгани қолди холос.

Кейинчалик Ойбек Россияга ишлашга кетиб у ерда ичкиликка берилиб бир алкаш аёлга уйланиб яшаётганини эшитдик.

Фахрияни боласи икки ёшга тўлганда бир аёли вафот этган кишидан совчи келиб турмушга чиқди ва ҳозирда яна битта қиз фарзандли бўлиб бахтли хаёт кечиришмоқда.

Фахрияни дадаси қамоқдан озод бўлиб келди, кенжа синглисини турмушга беришди, ҳаётлари изга тушиб кетди.

Қўшни қуда бўлган оиладаги биринчи куёвни эса микрарайонлик келини боласини ташлаб Туркияга кетиб қолди, йигит эса эс - хушидан айрилиб ақлий заиф бўлиб оила пароканда бўлди.

Ҳикоядан хулоса шуки, ким заиф ва ожизларга ҳийла қилиб зулм қилса уларга қачондир ўша ҳийла ва зулмданда оғирроқ жазо қайтиши муқаррар эканини ҳаёт кўрсатиб қўйишини эслатиш эди.

Аллоҳ барчамизни охиримизни хайрли қилсин. Амийн.

imranuz
Автор

Тўғри йўлни топиш қийин. Топгач ундан юриш янада қийин. Энг қийини - юраётиб бошқа йўлларга бурилиб кетмаслик.

Дўст бир томонга, душман бошқа томонга тортқилайди. Шайтон учинчи йўлни ҳам топиб беради. Шаҳват ўзининг кўчасига, ғазаб ўзининг кўчасига бошлайди. Атроф тўла нафсқитиқлар йўллар.

Унинг устига ақл ожиз. Умр қисқа. Иш тўхтамас. Қазо тайин. Синов эса хатарли. Кенг дунё гирдоб мисоли сизни қаърига тортиб кетай дейди...

Мана шуларнинг бари «Нега мусулмон ҳар намозида ҳидоят сўрайди?» деган саволни очиқлайди.

Ҳидоят - нафақат тўғри йўлни топиш, балки, тўғри йўлда тўгри юриш ҳамдир!

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

imranuz
Автор

#ХИЙЛА ёки "#аканг_кучайди" 😊

- соат 5 дан кейин кабинетга киринг жиддий гап бор.

Савдо ишлари бўйича директорнинг бу таклифидан ҳаяжонланиб кетдим.

Шундай катта заводни директори мендай оддий савдогарни кабинетига чақирдия, жиддий маслаҳат дейишидан зўр "соққали" иш бўлса керак.

Соат миллари тўрт яримни кўрсатиб турсаям худди кеч қоладигандай идора олдига келиб олдим.

Ўн минут кам бешларда олдимга директорнинг қалин сирдош ўртоғи татар миллатига мансуб Ильдар ака келди:

- Икром, ҳозир битта жуда муҳим муаммо бўйича гаплашамиз, агар шу муаммони ҳал қила олсанг итингни тувагигача тилло бўлиб кетади.

- қанақа муаммо экан, криминал эмасми?

- йўқ, нармалний иш.

Сухбатимиз охирига етмади, секретар аёл бизни директор кутаётганини айтди.

Ичкарига кирдик, каттагина ҳайбатли кабинет тўрида креслода ястаниб ўтирган паст бўйли семиз директор бизни бурчакдаги диванга таклиф қилдида ўзи ҳам келиб рўпарамизга ўтирди.

Одатда бошлиқлар ўзига яқин одамларни шундай қабул қилиб креслодан туриб оддий стулга ўтириб гаплашадилар, демак сухбат жиддий эканлигини тушундим.

- Ильфатни айтишича пойтахтда анчагина жиддий одамларни таниркансиз, шу гап тўғрими?

- жаа ҳаммаси билан танишмасману аммо баъзи йўналишлар бўйича танишлар бор.

- менга темир йўл йўналишда бўлган "катталар" билан иш битира оладиган одам керак.

- ҳмм, яхши, аввал нима иш эканини билайликчи кейин бўлиш ёки бўлмаслигини аниқлаймиз.

- гап бундоқ. Заводга ҳар кунига юзтадан вагон ажратилади, буни пойтахт ҳал қилади, ҳар бир вагонни "шапкаси" 120 доллордан келишилган.

Ўртада турган вакил шу баҳони айтиб биздан пул олади, агар вагонлар учун берилаётган "шапкани" нархини тушира олсангиз ўша вакилни ўрнига сизни тайинлаймиз.

Бизни вакилимиз халол ишламаяпти деган гумондамиз, аммо исботимиз бўлмагани ва у вакил генералний директорни одами бўлгани учун унга ортиқча гап гапириб бўлмайди.

- яхши, гаплашиб кўраман, агар ҳал қила олсам хабарини айтаман.

- бўлди келишдик, фақат ёнингизга Ильфатни ҳам олинг, переговорда ёнингизда туради.

- ака, менга ишонмасангиз бу сухбат бўлмади деб ҳисоблайверинг, мен "очиқ ўйин" қиламан, аммо у одамларни олдига "дум" етаклаб бора олмайман.

- бўлди, сизни тушундим, иложи бўлса ҳафта охиригача шу ишни битирсангиз хаммаси зўр бўлади.

Мен ўша куниёқ пойтахтга йўлга чиқдим, эртасига бир каттакон танишга учраб холатни тушинтирдим.

- яхши, кечки пайт телефон қиламан, кутиб тур деди.

Кечки пайт 7 ларда кўришдик ва иш деярли битиши мумкинлигини айтди.

- вагонларни нархи 70 доллардан гаплашавер, бу ердаги иш юритирувчига ҳар бир вагон учун 20 доллордан беришаётган экан, мен 30 га келишдим, рози бўлди, шунда 30 дан иш битирувчига берамиз, 40 ни эса "арра" қиламиз. Ишни биринчи тўлов амалга оширилиши билан бошлаймиз.

Ух, 20 дан 100 та вагонда кунига 2000 "кўкидан" қолсая, эҳҳее, деб ҳаёлимда ҳисоб - китоб қилиб топилган пулларни қандай ишлатиш режаларини ўйлай бошладим.

Тезда пойтахтдан вилоятдаги заводга йўлга чиқдим. Ильфат акани топиб эрталабда директорни уйига бордик.

- ҳмм, яхши, янаям ишонч мустахкам бўлиши учун эртагалик берилиши керак бўлган вагонларни тўхтатсинчи, шунда сиз гаплашган одамни жиддий ёки жиддий эмаслигига ишонч ҳосил бўлади.

Бу шартдан асабим бузилди ва:

- хой тўнка, бу ахмоқона шартинг билан ўзинг ғирт ахмоқ эканингни намойиш қилаяпсанку, ахир сенга кунига 5 минг доллордан эконом қилиб берилаяптику деб гапириб ташламоқчиям бўлдим, аммо ўртада катта сумма "ўйнаётгани" боис тилимни тийиб:

- бўлди, мен айтиб қўяман дедимда ташқарига чиқиб телефон қилдим:

узр, директор шунақа шарт қўйди.

- тўғри шарт қўйибди, эртага заводга вагонлар берилмайди, хайр.

Хақиқатдан ҳам эртасига заводга вагонлар ажратилмади, юк олиш учун келган фирмалар юк олиша олмади.

Мен эса хурсанд бўлиб директорни хонасига чопиб бордим.

Негадир директор хомуш холда ўтирарди:

- ҳмм, хақиқатдан ҳам "одамингиз" ўта жиддий экан, энди телефон қилиб айтинг, вагон беришда давом этаверсин, бу ой ўша эски иш битирувчи ишлаб тураверсин, янги ойдан бошлаб сиз уни ўрнига иш бошлайверасиз деди.

Мен рози бўлдим, яна икки хафта сабр қилсам Икром исмим Икромбой бўлишини ўйлаб ҳаёлпарастликда кун санай бошладим. 😊

(давоми бор)

imranuz
Автор

Perevod na kartu: TP CONTACT, UZ, 27.07.23 18:48, karta ***1096. summa:1000105.41 UZS balans:1094195.63 UZS

imranuz
Автор

Жамоага куз тегмасин илохим Аллох мадаткор булсин ишларга ривож факат ва факат омад Олтиарикдан салом хаммага..

ИлхомжонУсмонов-ээ
Автор

АССАЛОМУ АЛАЭКУМ ХАЙРЛИ КЕЧ БОЛОЖОН ДУНЁСИНЕ ОБУНАЧИЛАРИ САХОПЕША МЕХРИБОНЛАРИМ ХОЖИ ОНОЖОН ОНЛАРИМ АКА УКАЛАРИМ ОПА СЕНГИЛАРИМ БОЛЛАЖОНЛАРИМ ОЛЛОХИМ РОЗИ БУЛСИН СИЗЛАРДАН ЭЛОХИМ ХАМИША ЭЛДИ ХИЗМАТИДАН ЧАРЧАМАНГ НЕМАЮ НЕЯТ КЕЛГАН БУЛСАЛАРИЗ ЭЛОХИМ НЕЯТИЗГА ЕТИНГЛАР 🤲 УМИРЛАРИЗ УЗОК БУЛСИН МАРТАБАНГИЗ МУНДАНДА ЗИЁДА БУЛСИН ЭЛОХИМ 🤲

ГУЛЬНОРА-рш
Автор

30р от Бахтиёр У. 25р от Адхамжон М. 200р от Мухаммаджон О. 100р от Уркин Т. 1000р от Феруз Х. 200р от Бахтиёр М. 200р от Бекзод Р. 100р от Икромжон Ш. 200р от Акбар А. 130р от Рашид Д. 100р от Улугбек Б. 260.82р от Умеджон Д.

imranuz
Автор

Ассалому алайкум ва рахматиллоху ва баракотуху Аллох панохида асрасин хаммаларингни жонларинг сог булсин илохим..

ИлхомжонУсмонов-ээ
Автор

АССАЛОМУ АЛАЭКУМ ХАЙРЛИ КЕЧ РАХМАТТИЛЛО УКАЖОНЕМ АКМАЛЖОН МАДАМИН УКАГИНАМ МИРЖАЛОЛЖОНИ БОЛОЖОНЕМ ДУНЁ ТУРГИНЧА ТУРИНГЛАР ОЛЛОХИМ РОЗИ БУЛСИН СИЗЛАРДАН ЭЛОХИМ 🤲

ГУЛЬНОРА-рш
Автор

Алибобо супер, молодец, так держать❤

НаиляАлиева-цг
Автор

Россия:4276640236500163
#Uzcart:8600042325671096
Уй лойихаси учун
Тел +998916751327

imranuz
Автор

Ассалом алайкум Рахматилло укажон.
Алибобо болажонларимизни мухлислардан бир амаллаб куткардингизлар!😅

КудратуллаСафиев