filmov
tv
МГ, ИИВ ва Божхона инс. талабаларига “пахтага кўнгилли чиқаман' деган тилхат ëздириш бошланди
![preview_player](https://i.ytimg.com/vi/3tTVVjzFT4Y/maxresdefault.jpg)
Показать описание
Ўзбекистон ИИВ академияси¸ Олий ҳарбий божхона институти ва Миллий гвардия ҳарбий-техник институти курсантларига 10 сентябрдан бошлаб пахтага ўз ихтиëри билан бориш ҳақида тилхат ëздириш бошланди.
Бу ҳақда хабар қилган талабалар¸ босмадан чиқарилган ва қўлда ëздирилган тилхатлар нусхаси¸ ўз талабалик дафтарчаси нусхаларини ўз хабарига илова қилди.
Тилхатда ўз зиммасига қатор оғир мажбуриятларни олган талабалар¸ уларга риоя қилмаган тақдирда “ҳар қандай жазога рози”лик беради.
Озодлик боғланган ИИВ академияси ва Божхона институти мутасаддилари курсантларга тилхат ëздириш бошланганини тасдиқлади¸ аммо уларнинг пахтага қачон чиқарилиши ҳозирча аниқ эмаслигини билдирди.
Президент Мирзиëевнинг 12 август кунги йиғилишда айтган "бу йил пахтага мактаб, институт — умуман, бирорта бюджет ташкилоти олиб чиқилмайди”¸ деган гапига ишонган талабалар¸ давлат раҳбари буйруғининг очиқчасига бузилаëтганини айтади.
“Ҳар қандай жазога розиман”
10 сентябрь куни Озодликка боғланган Ўзбекистон Миллий гвардияси¸ Ички ишлар вазирлиги ва Божхона қўмитаси ҳузуридаги олийгоҳлар талабалари 15 сентябрдан кейин Сирдарë вилоятига “кўнгилли равишда” пахтага бориш ҳақида тилхат ëздириш бошланганини хабар қилди.
“Буйруқни институт бошлиғи берган¸ биздан эса¸ курс бошлиқлари тилхат ëздириб олаяпти. Бизга айтиб туришди¸ қўлда ëзиб¸ қўл қўйиб бердик. Тагига 15 сентябрь¸ деб ëздиришди. Шундан 15 ларидан кейин юборишса керак¸ деб тушундик”¸ деди ИИВ академияси курсантларидан бири.
Бу талаба Озодликка тақдим этган тилхат нусхасида қўлда “2019 йилги пахта йиғим терими давомида ўз зиммамга юклатилган мажбуриятларни чуқур англаган ҳолда сидқидилдан ëндашишга ваъда бераман. Дала майдони ва пахта штабини рухсатсиз тарк этмаслик ва маҳаллий аҳоли билан алоқа қилмаслик ҳақида огоҳлантирилдим. Белгиланган тартибни бузган тақдирда ҳар қандай жазога розиман. Ҳаракат вақтида йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ риоя қиламан”¸ деб ëзилган.
ИИВ академияси маъмуриятининг Озодлик гаплашган ходими¸ 10 сентябрдан курсантларга тилхат ëздириш бошланганини тасдиқлади:
“Бу йил форма кийганлар чиқади пахтага¸ бизнинг курсантлар ҳам формали. Буйруқ институтдан эмас¸ тепадан келган. Ўтган йиллари ҳам пахтага боришган. Бунинг нимаси ëмон – курсантлар қора меҳнатда тер тўкиб ишласа¸ ўзларига яхшику! Шикояти борлар¸ қаерга мурожаат қилишни ўзлари яхши билади”.

Комментарии