Спорт – саломатлик гарови

preview_player
Показать описание
♻️ Тошкент туманидаги 14-умумтаълим мактабида спортнинг стол тенниси ва баскетбол тури бўйича "Вилоят ҳокими кубоги"нинг туман босқичи ўтказилди.

❇️ Давлат раҳбарининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сон қарорида белгиланган вазифаларни жойлардаги ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган спорт тадбирида 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар беллашдилар.

✳️ Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда туман Спортни ривожлантириш бўлими ҳамкорлигида ўтказилган спорт тадбирлари ғолиблари мусобақанинг вилоят босқичига йўлланма олдилар.

✅ Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларда лидерлик хусусиятларини ривожлантиришга қаратилган бу каби спорт тадбирлари жойларда давом этмоқда.

📹 Батафсил юқоридаги видеолавҳада.
Рекомендации по теме