Шавкат Мирзиёев Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларига табрик йўллади

preview_player
Показать описание
Муҳтарам ватандошлар!

Ҳурматли деҳқон ва фермерлар!

Қадрли агрокластер эгалари!

Аввало, сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга энг эзгу ва самимий тилакларимни билдиришга ижозат этгайсиз.

Ушбу қутлуғ айёмда ризқ-рўзимиз бунёдкорлари – миришкор деҳқон ва фермерлар, заҳматкаш чорвадор ва пиллакорлар, моҳир сувчи ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор ва агрономлар, соҳанинг жонкуяр олимлари ва мутахассисларимизга чуқур ҳурмат бажо келтириб, чин дилдан таъзим қиламиз.

Дунёдаги энг қадимий ва олижаноб касб эгалари ҳисобланган, эл-юрт дастурхонини тўкин ва фаровон этадиган ғоят муҳим соҳанинг залворли юкини ўз елкасида кўтариб келаётган сизлар каби минглаб юртдошларимизнинг фидойи меҳнати ва жасорати ҳар қандай юксак эътирофга муносибдир.

Буюк аждодимиз Алишер Навоий сизларнинг шаънингизни улуғлаб: «Олам маъмурлиғи алардин, олам аҳли масрурлиғи алардин. Ҳар қаён қилсалар ҳаракат, элга ҳам қут еткурур, ҳам баракат», деб айтган сўзларида чиндан ҳам теран ҳақиқат мужассам.

Шу хурсандчилик кунларда барчамиз сизларни байрам билан муборакбод этар эканмиз, бу йилги машаққатли меҳнатингиз, эришилган натижалар ва олдимизда турган режалар ҳақида фикр юритишимиз табиий, албатта.

Ҳаммамизга яхши аён, бу йил бутун инсоният учун жиддий синов даври бўлди. Шундай қийин шароитда эл-юртимиз, хусусан, заҳматкаш деҳқон ва фермерларимиз коронавирус пандемияси билан бир қаторда, айрим ҳудудларимизда юз берган табиий ва техноген офатларни ҳам мардонавор енгиб, юксак марраларни қўлга киритганини миннатдорлик билан таъкидлаймиз. Жумладан, Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларида 19 минг гектардан зиёд майдондаги пахта, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини қайта экишга тўғри келди. Бухоро вилоятидаги кучли довул оқибатида 26 минг гектар майдонда пахта ва ғалла ниҳолларига зарар етди.

Албатта, қишлоқ хўжалиги соҳасида осон ва енгил йилнинг ўзи бўлмайди. Табиат инжиқликлари, сув ресурсларининг чеклангани, турли ҳашарот ва зараркунандалар билан курашиш ҳар бир деҳқондан катта азму шижоат, миришкорлик ва тажрибани талаб этади. Халқимиз сизларнинг ана шундай ибратли фазилатларингизни яхши билади ва юксак қадрлайди.

Жорий йилда юртимизда олти ярим миллион тоннага яқин ғалла, 3 миллион тоннадан зиёд пахта, 21 минг тонна пилла, 22 миллион тонна мева-сабзавот, икки ярим миллион тонна гўшт ва 11 миллион тоннадан зиёд сут маҳсулотлари етиштирилгани аввало сизларнинг машаққатли ва ҳалол меҳнатингиз самарасидир.

Бу ҳақда гапирганда, ғалладан юқори ҳосилдорликка эришган Ёзёвон туманидаги «Баҳромбек», Термиз туманидаги «Даврон Намуна», Ғиждувон туманидаги «Содиқ Зафар саховати», Янгибозор туманидаги «Жўрабек Қумобод», Балиқчи туманидаги «Холмирза Болтабоев», Сайхунобод туманидаги «Қурама», Нарпай туманидаги «Азамат Сирож», Нукус туманидаги «Шўртанбай бахтли эл», Қизилтепа туманидаги «Улуғдиёр келажаги», Уйчи туманидаги «Замин», Пахтакор туманидаги «Сафаров Баҳром» фермер хўжаликлари ҳамда Поп ва Мингбулоқ туманларидаги «Арт софт текс», Риштон туманидаги «Қаҳрамон», Дўстлик туманидаги «Сангзор бизнес парранда», Навбаҳор туманидаги «Навоий асл чорваси» ва Қоровулбозор туманидаги «Очил файз бизнес» ғаллачилик кластерларининг номларини мамнуният билан эътироф этамиз.

Пахтадан мўл ҳосил етиштиришда Учкўприк туманидаги «Миржалол Гулистон дурдонаси», Қизилтепа туманидаги «Сафар обод боғи», Ғузор туманидаги «Жаҳонгир Норбой ўғли», Боғот туманидаги «Холмурод ўғли Мансур», Наманган туманидаги «Ғофуржон ота», Нарпай туманидаги «Абдусалом Хўшматов», Булоқбоши туманидаги «Зоиржон Низомов», Ромитан туманидаги «Навобод», Сирдарё туманидаги «Худойқул ўғли Сулаймон», Оққўрғон туманидаги «Оллоберди Мурод» фермер хўжаликлари, шунингдек, Қуйичирчиқ туманидаги «ТСТ кластер», Наманган туманидаги «Тошбулоқ текс», Жарқўрғон туманидаги «Термез Жайхун кластер», Қўрғонтепа туманидаги «Хантекс групп» ва Хазорасп туманидаги «Хазорасп текс» каби пахта-тўқимачилик кластерлари барчага намуна бўлдилар.

Фурсатдан фойдаланиб, бой билим ва тажрибаси, омилкорлик хислатларини намоён этиб, илм-фан ютуқларини самарали қўллаш ҳисобидан юксак хирмон яратган барча деҳқон ва фермерларимизга ўз номимдан, халқимиз номидан чуқур миннатдорлик билдираман.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Табриклиман болларини рохатини курсинла

dilmurodibadullaev
Автор

Salom qadirdonlar yongi bllogerman kanalimizga obuna bolib qollab yuborilar olloh rozi bolsin

ravshan