Ўшда мухолифат лидерлари юзга яқин одам томонидан калтаклангани айтилмоқда

preview_player
Показать описание
Ўшда 10 апрелга ўтар кечаси собиқ милиция раҳбарининг уйида меҳмон бўлаётган қирғиз мухолифатининг лидерлари юзга яқин одам томонидан калтакланганини иддао қилмоқда.

Ўш вилоят Ички ишлар бошқармасининг собиқ раҳбари Абдилда Капаровнинг уйида меҳмон бўлаётган бишкеклик мухолифат лидерлари 9 апрель куни кечқурун уйга бостириб кирган одамлар томонидан калтаклаб кетилгани айтилмоқда. Мухолифатчиларга кўра, бу воқеа тунги соат 9-10лар чамасида содир бўлган.. Меҳмонлар орасида миллий мухолифат ҳаракати лидерлари Кубаничбек Кадиров, Бектур Асанов, Улукбек Маматаев бўлган.

Абдилда Капаров воқеа ҳақида мана буларни айтди:

-Чой ичиб ўтирган эдик. Дарвозадан юзга яқин бола ошиб кириб, уйимдаги барча буюмларимни вайрон қилди. Менинг уйимдан 50 метр нарироқда Миллий хавфсизлик қўмитаси, Ўш шаҳар милицияси жойлашган. Уйимнинг чап томонидаги қўшни эса 500 ходими бор шаҳар қўриқлаш-назорат бўлими бошқармаси. Милициянинг биқинида жойлашган уйга мана шундай ҳужум қилинса, милиция халқ хавфсизлигини қўрқилай олади, деб ким кафолат беради, -дейди Абдилда Капаров.
Рекомендации по теме