ДИККАТ ХУШ ХАБАР МИГРАНТЛАР ОИЛА АЗОЛАРИГА 540 МИНГ СУМДАН МОДИЙ ЁРДАМ БЕРИЛАДИ ТЕЗ КУРИНГ

preview_player
Показать описание
Хорижда ишлаётган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам берилади

“Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–149-сон, 01.03.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2022 йил 1 июндан Россия Федерацияси, Туркия ҳамда Қозоғистоннинг тегишли ҳудудларида (12 та) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг вакиллик институти жорий қилинади.

Мазкур ҳудудларнинг ҳар бирига камида 2 нафар вакил бириктирилади.

2022 йил 1 майдан ҳар йили ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсияномасига асосан:

боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга БҲМнинг 2 баравари (540 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;
меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” (дафтарлар)дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 350 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;
меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга яшовчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади.
Шунингдек, маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёзма тавсияномасига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “дафтарлар”дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар берилади.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясинингмаблағлари ҳисобидан меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг оила аъзоларига ёрдам пуллари ва йўлланмалар беришда:

ёрдам пуллари ва йўлланмалар башарти меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқаролар “Labor migration” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган бўлса берилади;
талабгорлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига “Labor migration” дастурий мажмуаси орқали электрон мурожаат қилади.
Қарорга кўра, хорижда вақтинчалик ишлаётган ва таълим олаётган ўзбекистонлик ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Хориждаги ёшлар баланси” шакллантирилиб, улар тўғрисидаги маълумотлар “Ёшлар портали” электрон платформасига киритиб борилади.

2022 йил 1 мартдан “дафтарлар”дан бирига киритилган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик ишлаш учун хорижга чиқиб кетаётган фуқароларга ҳам 10 миллион сўмгача миқдорда бир йил муддатга миқроқарзлар берилади.

Шунингдек, 2023 йил 1 январгача қуйидагилар бўйича компенсациялар тўланади:

хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда –  БҲМнинг 3 баравари (810 минг сўм) миқдорида;
йўл чиптасини харид қилиш бўйича – БҲМнинг 2 баравари (540 минг сўм) миқдорида;
“ишчи виза”ни расмийлаштириш бўйича – БҲМнинг 5 баравари (1 млн 350 минг сўм) миқдорида.

#мигранты #узбекистан #россия #турция #козогистон
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Bu qaror faqat imzolandi lekin berilmadi mana yil ham tugayaptiku buyog‘iga bekor bo‘lib ketsayam kerak

sherxonnurilov
Автор

Пул берилса.маза килиб яшардим.Бозор учар килардим.яна устимга кийим олардим.кошки шундай буп колсайди.

zulxumorboltayeva
Автор

Бизни кулимиз калталик килади бу пуларни олиш учун таниш билиш йук

imronuzun
Автор

Тепадагилардан берига утмайди Каракалпакстанда Саманбайнинг дом комига борсак булар хамаси ялган ишанманглар тугри болса хам 6 ой кутасиз агар Тошкент рухсат берса курамиз дейди Бунга нима дейсиз

ШУКИРАЛЛАМА
Автор

ammo berishsa juda juda savob bolardi chunki 2 hona eski uyda yashayman 3 nafar bolam bor allohga shukur faqat kun koraman holos kochganimga4 yil boldi hali ham uy qurolmaymiz uyimiz sal qattiq shamol bolsa qulab tushadi shunisiga ham shukur rahmat prrizdedimizga umrlari uzoq bolsin

salomsalomm
Автор

Бизга бермаяпти шуни айтсаг йолгон дияпти

xasanboyganijonov
Автор

Дойм алдайсила кани факат алдайсизла бизани махала бермайди вобкент туман хаживон махаласи умуман сус бермади дойм узиникилага тикади нормани ку курмамиз холике пул ман хам грижам бор умуман ишлаёмаман бирмата ердам беринг шаройтим ек деганимга нима деди биронта одамни урнига олин пул деди

sunnat
Автор

Qani xecham berilgani yuq xech qanaqa yordam pul quruqqa safsata gapla

sumbulaqayumova
Автор

У пулни узини эгалари бор хокимятдеги харомхурладан ортса олади бечора халк

nilufarn
Автор

Бунихам бойлар олишади, пора бериб. Бечоралар отиришоради пули йоо кимга мурожат клели дип

ilyailya
Автор

Кимга кандег мурожат клсег болади блогр акалар бизрихам видйолармиз бор илтмос шуларни олиб чкиб беринг приздентмиз корса яхши боларди

xasanboyganijonov
Автор

маган берилема багыушым казакстанда нагиран балам бар усы гезге шекем хеш жардем ап кормедик хамме заттан бос кала беремиз

ЗарафшанХайтмуратова
Автор

20 йил булди ишлайман рассияда.йордам пули биз берамиз.бизга беришмайди

ФерузбекМаткаримов-вг
Автор

Сенларнинг, садакаларинга зор эмас, 👆кулликдагилар оилалари☝️сенлар☝️иш билан тамирлашиминг керак, нимагаки биз хукуки демакратик давлат да яшаяпмиз, 30 йилдан бери ишсизлик муомма? Ушанинг чорасини излашимиз ва топишимиз керак кандай булса хам, етар шунча йилдан бери кулчилик, 🙏Россия тамом инкирозга учрайди тез орада биз албатда уз конетициявий хукукларимиз паймол булишига асло йул куймаймиз зинхор ☝️биз куллар деймиз узимиз ни мухожирлар эмас👆 уз она юртимизга фидои тарихларда коладиган, хиндистон халк арбоби Махатма Гандидек куллик дан озод булишни, куч адолатда куч бирликда деган буюк бобокалонимз Амир Темур, яшасин узбекский куллари бирдам булайлик азиз инсонлар🙏мен бу сузлар ни кимнинг дир шахсиятига тегиб ёзганим йук, яхши тушунигизни сураб коламан, 🙏🤝илохим барчамизни уз панохида асрасин тинчлик тотувлик барокат лар берсин оиламизга юртимизда тинчлик хотиржамлик булсин манаполячилар йук булсин 🤲🤲

ИсомоБинЛодин
Автор

salom bu qaror qachon biza tarafda kucha giradi xali bi gapla yo'qqu

nasibasoburova
Автор

Ким нима деса десин лекин мен оламан шу пулни охиригача суриштириб чунки мен шунга хаклиман эрим бир узи ишледи оиламизда Россияда юрипти хозир кийланиб

Звер-ои
Автор

Xalqni aldamangla umidvor qilip beradigan bòsalariz beringla yordam pullarizni

rasuljonroziqov
Автор

Ассалому алайкум мени бокувчим оламдан утган мен оксаколга куп маротаба мурожат килдим кийналаяпман деб ердам пули бери хеч булмаса кизимга дегандим устимдан кулишди каердан ердам бераман сенга деб узлари хужаеним утганидан кейин темир дафтарга киргиздик деганди лекин хеч кандай ердам беришмади мен хозир аел бошим бн рассияда ишлаяпман болларимни узларини колдирганман янги йилда хам 800 мингдан берилди лекин мени болларимга беришмабди бу нимаси нега бойлар хамиша олдинда юришади биздакалар емон буламиз сиздан илтимос мени хам болларимга ердам беришингизни сурайман 1 карантинда хам ердам беришмаган роса куп борганман овкат едиролмаяпман илтимос ердам бериглар деганман беришмаган узлари олиб сотишган уйига олишган етимларни хакини куп еворишади мен тушунмайман бу одамларга илтимос килиб езаяпман хозир куриб турибсиз рубиллар тушуб кетаяпти ердамизни кутиб коламан.

БибсораРузикулова
Автор

Жумска кеткеныне канша уақыт болыу кк 6айма

dawletberdambetov
Автор

Assalomu aleykum meni turmush õrtoğim Rassiyada ishleydilar hech qanday firma orqali ketmaganlar men ham shu moddiy yordam pulini olsam bõladimi

yunusemro