Шавкат Мирзиёев видеоселекторда Ўзбекистон халқини муқаддас Рамазон ойи билан табриклади

preview_player
Показать описание
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни глобал инқироз ва пандемия шароитида мамлакатимиз аҳолиси бандлиги масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида юртимизда амалга оширилаётган ишларга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтди. Давлатимиз раҳбари, жумладан, шундай деди:

– Бугунги кунга қадар 423 нафар юртдошимиз бу касалликдан халос бўлиб, реабилитация режимига ўтказилгани барчамизга, бутун эл-юртимизга катта куч беради.

Юзага келган вазиятни тўғри тушуниб, карантин қоидаларига оғишмай амал қилаётган, кўрилаётган чора-тадбирларни кенг қўллаб-қувватлаётган барча юртдошларимизга яна бир марта раҳмат айтаман.

Фурсатдан фойдаланиб, кечани кеча, кундузни кундуз демасдан, ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатиб, ушбу касалликка қарши курашаётган жонкуяр шифокорларимизга, улар билан бир сафда туриб хизмат қилаётган хорижий врачларга, шунингдек, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар ва Мудофаа вазирликлари ҳамда Миллий гвардия ходимларига ўз номимдан, халқимиз номидан яна бир бор миннатдорчилик билдираман.

Муҳтарам дўстлар!

20 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида биз халқаро ва миллий талабларга тўлиқ амал қилган ҳолда, мамлакатимизда карантин режимини босқичма-босқич юмшатиш, шу асосда тезроқ нормал ҳаётга қайтиш бўйича дастлабки чора-тадбирларни белгилаб олган эдик.

Бугунги кунда вирусдан холи ҳудудлардаги бир қатор саноат корхоналарида, қурилиш майдонларида, фермер ва кластер хўжаликларида, санитар-эпидемиологик нормаларга қатъий амал қилган ҳолда, ишлар аста-секин бошланди.

Айниқса, “Кўкламнинг ҳар бир дами – ғанимат!” деган даъватни ўзлари учун ҳаётий шиорга айлантириб, далаларимизда, томорқаларда тер тўкиб, ҳалол меҳнат қилаётган фидойи деҳқон ва фермерларимизга, кластер хўжаликлари раҳбарлари ва ишчи-хизматчиларига ўз раҳматимни айтаман.

Албатта, биз коронавирус пандемиясига қарши курашни бир лаҳза ҳам тўхтатмаймиз. Бу одамларимиз, аҳолимизнинг соғлиғи, ҳаёти билан боғлиқ ўта муҳим масала.

Айни пайтда, биз 34 миллионли халқимизни озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар билан кафолатланган ҳолда таъминлаш, фуқаролар даромадларининг пасайиб кетишига йўл қўймаслик, ёрдам ва кўмакка муҳтож юртдошларимизни қўллаб-қувватлашдек ғоят долзарб вазифани ҳам кечиктирмасдан ҳал қилишимиз керак.

Бунинг учун иқтисодиётимизнинг етакчи тармоқлари барқарор ишлаши шарт. Кўриниб турганидек, биз бир вақтнинг ўзида қатор мураккаб вазифаларни ечишимиз зарур.

Ҳозирги оғир пайтда аҳолимизнинг ёрдам ва кўмакка муҳтож қатламларини аниқ, манзилли асосда қўллаб-қувватлаш мақсадида “САХОВАТ ВА КЎМАК” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ҳақидаги ташаббусни халқимиз, жамоатчилигимиз кўтаринки руҳда, қизғин кутиб олгани барчамизни, албатта, хурсанд қилади.

Бу масала бўйича муҳтарам фахрийларимиз, олимлар, маданият ва санъат арбоблари, ҳурматли уламоларимиз, бизнес ҳамжамият вакиллари, ёшларимиз томонидан телевидение ва рўзномаларда, ижтимоий тармоқларда билдирилаётган фикрлар, самимий муносабат бундай эзгу интилиш халқимизнинг юрагида, қалбида мужассам эканини яққол тасдиқлайди.

Бу самимий фикр-мулоҳазалар эл бошига иш тушган қийин дамларда бир-бирига елкадош бўлиш, бир-бирига эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш каби энг олижаноб фазилатлар халқимизнинг юрагида, қалбида азалдан мужассам бўлганини, бугун ушбу интилишлар янада кучлироқ жўш ураётганини намоён этади.

Шу маънода, улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий бобомизнинг “Саховатли инсоннинг бошига жаннат дарахтлари соя солади” деган сўзларида чуқур ҳикмат бор, албатта.

Мен, мана шу ташаббусни чин дилдан қўллаб-қувватлаб, бу савобли ишга муносиб ҳисса қўшаётган барча ватандошларимизга, саховатли тадбиркорларимизга муқаддас китобларимизда айтилган: “Яхшиликнинг мукофоти – фақат яхшиликдир”, деган гапни яна бир бор эслатмоқчиман.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Президент Шавкат мирзиёев халки учун жон куйдираяпти мен Тожикистон ассалом алейкум. 👍

qnmdzhe
Автор

Азиз Юртбошимиз доимо бизни бахтимизга бор бӯлсинла, Саховат порталига рӯйхатга ёзилгандим, кеча ёрдам келди. Юртбошимизга ва саховат ҳомийларига бошимиз ерга теккунча таьзимдамиз. РАҲМАТ.

karinasj
Автор

Рамазон аёмингиз муборак булсин илохим омад тичлик касалар кетиб хурсанчилик бусин оминг.

ХайринсоХусаинова
Автор

Олохим хар бир хонадонда тинчилик булсин.хокимларимизга инсоб бирсин духтирларимизга рахмат диймиз. Дипутатларимизга халқ учун озгина ёрдамлари тигсин.

rushanasuvonova
Автор

Рамазон ойига етказганига
Оллохимга бехисоб Шукурлар булсин...ибодатларимиз Кабул килишини сурайлик.. дуоларимизни мустажоб килсин ...
Оллохим Шу кунларга етказганига бехисоб Шукурлар булсин парвардигорим

УсмановаМавлюда-фъ
Автор

Рамозон ойини Аллох таола вада килган Ажир савобларга эришишлика Гунохларимиз кечирилишигига сабаб буладигон Ибодатларни адо этишни Беш махал намозларни барпо килиш яхши иш амалар билан Зикир Фикир Тавба шукурларни куп айтишлик билан утказишликни Аллох таоло купчилика насиб килсин омийн

СабрваНамоз-бх
Автор

ГАЗНИ БОСИНГ ШАВКАТ АКА, ХАЛКДАН КАЙТМАСА, АЛЛОХДАН КАЙТАДИ. ШАХСАН УЗИМ БУНГА НЕЧА МАРТА ГУВОХ БУЛГАНМАН. БИРОВГА ЯХШИЛИК КИЛСАМ, ЕРДАМ КИЛСАМ, ХАТТОКИ ИККИ ОГИЗ ШИРИН СУЗ АЙТСАМ ХАМ, АЛБАТТА ИШИМ ЮРИШАДИ. УЗИМ КУЗАТГАНМАН. ЛЕКИН ЖАХЛИМ ХАМ ЕМОН. АДОЛАТСИЗЛИКНИ, ЕКИ АСОССИЗ ТУХМАТ, ИГВО, БУХТОН КИЛГАНЛАРНИ КУРСАМ ЕКИ ЭШИТСАМ, ОТИБ ТАШЛАГИМ КЕЛАДИ. ДУНЁДА ТЕНГИ ЙУК КУДРАТ ЭГАСИ БУЛГАН АМЕРИКАДА МИНГЛАБ ОДАМЛАР БИР КУНДА У Л А Я П Т И . РОССИЯДЕК КУДРАТЛИ ДАВЛАТДА БИР КУНДА 4-5 МИНГЛАБ ОДАМ ЮКТИРАЯПТИ. БИЗДА- ЧИ? БИЗДА, ХУДО КУРСАТМАСИН, ИКИ, УЧ, ХАТТО УН МИНГГА ЕТСА ХАМ, УЛАР БИЛАН ТЕНГ КИЛИБ БУЛМАЙДИ. ПАРВАРДИГОРИМ АСРАСИН МИЛЛАТИМНИ. УЗОК УЗОКДАН ТУРИБ БИЗ ДУОЛАР КИЛМОКДАМИЗ. БИЗ ОЧ КОЛСАК ХАМ, КИЙНАЛСАК ХАМ УЗБЕКИСТОНИМИЗ БУ ОФАТДАН ТЕЗРОК КУТУЛСИН.

РусланХамраййов
Автор

Ха шу юртбошимиз омон булсинлар рамозонга етгизганига шкур оллохим юртимиз тинч соглик булсин яшанг

НАРГИСРАИМОВА
Автор

Илохм Оллох барчамизни уз панохида асрасин беморларга шифо а-то етсин илохм 🤲🇺🇿💓🕋

zafar_
Автор

Бутун Узбекистон халкини бошини ковуштириб, пухта режалар асосида халкимизни имкон даражасида жабр курмасдан кийинчиликлардан олиб чикаетган Призидентимизга ва оила азоларига мукаддас рамазон ойида сихат саломатлик ва узок умр, бахту саодатни яратган эгамдан сураб коламан, худо хохласа хайит байрамини карантинсиз кутиб олишни дуне мусулмонларига насиб килсин.

БахронДиловДилов
Автор

*- НЕГА БУЛАР ХИЧ КАЙСИСИ МАСКА ТАКМАГАН, БОЙИНСИН УЗИ ХАМ КОНУНГА -*

АбдушукурКаримов-ое
Автор

Сизга соглик, оилавий бахт, четда юрган одамларимизгаям озгина этибор беринг, биз хам квартирада утирибмиз иш йук, патент толаш керак, хурсанд болгандик атмен болди деб, ёлгон экан. Бизгаям озгина этибо беринг, биз хам одаммиз,

миша-мсщ
Автор

Рузаи рамазон муборак булсин илохим шу рузада корона вирус ёк булиб кетсин 🙏

ДилшодРахмонов-ге
Автор

салом илтимос реслар йулга куйсинлар мусофирда хомладорлар кийналиб кетдик хар ой духтир назоратидан утишимиз керак бизларга платный чартерный рес булса хам кетамиз уз юртмизга

МансурНарзиев-гш
Автор

Интернетдаям хаётдаям бизни Президентимиздай гамху́р президент йук. Умрлари узок болсин илохим

sherxaan
Автор

Лекин унлар ошмагани 40000 сумга ошиб кетти

abdulazizabduhaev
Автор

Качон ойлигимни охлиман? Качон ишга чикаман.?

ХусанТурсунов-ый
Автор

ЖАНОБ Ш.М.МИРЗИЁЕВ ЧАРТЕР РЕЙСЛАРНИ ЙУЛГА КУЙИНГ ЧЕТ ЭЛДАГИ УЗБЕКЛАР КУЧАДА КОЛИБ КЕТДИ УЛАРНИ КИМ УЙЛАЙДИ УЛАР ХАМ УЗБЕКИСТОН ФУКОРОСИКУ

Шухрататажанов-иу
Автор

мусофирда манга ухшаб хомладорлар борми

МансурНарзиев-гш
Автор

o‘sha korhonalarni qancha zarar ko‘rganini nimaga aytib o‘tmadiz faqat soliq to‘lovi biznesmen holi qiziqmas davlatga

davronbekshamshiddinov