ҚАДР СУРАСИ | ЁДЛАШГА ОСОН| ЎЗБEКЧА ТАРЖИМАСИ БИЛАН| QADR SURASI |LAYLATUL QADR | ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР

preview_player
Показать описание
- MUSLIMA SOLIHA -
Мазкур каналдаги видеоларни кўчиришга руҳсат йўқ!
Ҳурматли каналимиз аъзолари!
Видеоларни like тугмасини
босиб ёки Инстаграм, Телеграм каби бошқа Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга жўнатишингиз мумкин.

________________________

Қадр кечаси йилнинг энг улуғ кечасидир. Бу кеча энг улуғ ой ичига яширилган. У кечада қилинган ибодатлар, дуолар, зикрлар Қадр кечаси мавжуд бўлмаган бошқа минг ойдан яхшироқдир.
____________________________

- МУСЛИМА СОЛИҲА -
LAYLATUL QADR ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР
Zikr Tasbeh Salavot Namoz
Зикр Тасбеҳ Салавот дуо duo
____________________________
____________________________
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

🔴Қадр кечасидаги савобнинг ҳажми

Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилган:
“Албатта, Биз у(Қуръон)ни Лайлатул Қадрда туширдик. Лайлатул Қадр қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди? Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир. Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни билан барча ишлар учун тушадир. У то тонг отгунча салом бўлиб турадир” (Қадр сураси).

Ичимизда қадр кечасини умрида ҳеч бўлмаганда бир марта бўлса ҳам топишни орзу қилмаган одам топилмаса керак.

Юқоридаги сура, хусусан,  “Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир” деган оят ҳақида ўйлаб кўрсак, бошқа минг ойда амал қилиб, қанча савоб олсак, бу кечада бир амал қилиб, ундан ҳам кўп савоб олишимизни англаб етамиз.

Фикримиз тушунарли ва тасаввур қилишимиз осон бўлиши учун бу кечада эришиладиган савоб миқдорини рақамларда ифода этишга уриниб кўрайлик!

Хўш, минг ойда нечта кеча бор?

Бу жуда осон савол. Агар бир ойда 30 (ўттиз) кеча борлигини эътиборга олсак, минг ойда 30000 (ўттиз минг) кеча борлиги маълум бўлади. Демак, қадр кечасида бир амал қилган худди бошқа кечаларда 30 000 (ўттиз минг)та амал қилгандек бўлади.

Албатта, биз савобни рақамларда келтиришда тахминий хулоса қиламиз. Чунки, оятда минг ойга баробар дейилмаган, балки минг ойдан яхшироқ дейилган. Бу эса савобнинг аниқ миқдори қанчалигини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди деганидир. Биз фақат минг ой ҳақида, амалларнинг минг ойга кўпайтирилиши борасида сўз юритамиз.

Қадр кечасида Қуръондан 1 (бир) ҳарф ўқисак, бошқа кечаларда 30000 (ўттиз минг) ва ундан ҳам кўпроқ ҳарф ўқигандек бўламиз.

Энди яна бир оятга эътибор қаратсак:

مَن جَاء بِالْحَسَنَةِ فَلَهُ عَشْرُ أَمْثَالِهَا

“Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур” (Анъом сураси, 160-оят).

Қадр кечасида Қуръондан 1 (бир) ҳарф ўқиш бошқа кечаларда 30 000 (ўттиз минг) ва ундан кўп ҳарф ўқишнинг савобига тенг дедик. Энди бу оятда айтилганидек, 30 000 (ўттиз минг)ни 10 (ўн)га кўпайтирамиз. Натижа 300 000 (уч юз минг) бўлади!

“Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир” деган оятга биноан 1(бир) ҳарф учун 300 000 (уч юз минг)дан ҳам кўпроқ савоб бўлади.

Қуръони Каримдаги ҳарфларнинг сони 300 000 (уч юз минг)тадан кўпроқ бўлиб, қадр кечасида Қуръондан бир ҳарф ўқиган киши бошқа кечаларда Қуръонни тўлиқ ўқиб чиққаннинг савобига тенг савоб олар экан.

Агар биз “Ихлос” сурасини ўқисак, қанча савоб оламиз? Бу сура басмала билан бирга 66 (олтмиш олти)та ҳарфдан иборатдир. Демак, биз “Ихлос” сурасини басмала билан бирга (яъни 66 та ҳарфни) бир марта ўқисак, Қуръони Каримни 66 (олтмиш олти) марта тўлиқ ўқиб чиққаннинг савобини оламиз.

Агар биз қадр кечасида бир марта дуо қилсак,  “Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир” оятига кўра, бошқа кечаларда 30 000 (ўттиз минг) мартадан ортиқ,   “Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур” оятини ҳам қўшганда, 300 000 (уч юз минг) мартадан кўпроқ дуо қилганнинг савобига эга бўламиз.

Агар биз қадр кечасида бизга ёмонлик қилган 1 (бир) дона инсонни кечирсак,  “Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир” оятига кўра, бошқа кечаларда 30 000 (ўттиз минг) донадан ортиқ одамни,   “Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур” оятини ҳам қўшганда, бошқа кечаларда 300 000 (уч юз минг) донадан кўпроқ кишини кечирганнинг савобига эга бўламиз.

Агар биз қадр кечасида 1 (бир) ракат намоз ўқисак,  “Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир” оятига кўра, бошқа кечаларда 30 000 (ўттиз минг) ракатдан ортиқ намоз ўқиган,   “Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур” оятини ҳам қўшганда, бошқа кечаларда 300 000 (уч юз минг) ракатдан кўпроқ намоз ўқиганнинг савобига эга бўламиз.

Агар биз қадр кечасида 1 (бир) марта садақа қилсак,  “Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир” оятига кўра, бошқа кечаларда 30 000 (ўттиз минг) мартадан ортиқ,   “Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур” оятини ҳам қўшганда, бошқа кечаларда 300 000 (уч юз минг) мартадан ортиқ садақа қилганнинг савобига эга бўламиз.

Агар биз қадр кечасида қариндошимизга 1 (бир) марта силаи раҳм қилсак,  “Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир” оятига кўра, бошқа кечаларда 30 000 (ўттиз минг) мартадан ортиқ,   “Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур” оятини ҳам қўшганда, бошқа кечаларда қариндошларимизга 300 000 (уч юз минг) мартадан кўпроқ силаи раҳм қилганнинг савобига эга бўламиз.

Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Аллоҳ таоло барчамизнинг ихлосимизни зиёда қилсин! Рамазон ойини ғанимат билиб, ҳар дақиқасидан фойдаланиб қолишга, хусусан, қадр кечасида солиҳ амалларни қилиб бедор бўлишга муяссар этсин!
Нозимжон Иминжонов таржимаси. (O'zbekiston Musulmonlari idorasi) Muslim uz.

MuslimaSoliha
Автор

Шу сурани эштиб мазза килаетган мусофирларимммм хаммамиз янаги йил, янаги шу кунларга ва Лайлатул Кодр кечасига оила азоларимиз билан, кариндош уругларимиз билан, куни кушниларимиз билан, махалла куйимиз билан эсон омонликда, танимиз согликда етишликка Аллохим насиби руза айласин илохим Амин.

Мухожир
Автор

Шу кечада Оллох барчамизни, гунохлармизни кечирсин.Ва яхшлик ато этсин.ИншаАллах

БахтиярКолбаев-ци
Автор

18минг оламни бекаму кост яратган Роббим бу кечалар шундай кечалар болсинки биронта мусулмони дуолари ижобат болмасдан колмасин е Карим е Роззок мехрибоним ягонам озингсан озинг ижобат айла Амийн Амийн Амийн

ОООББб-нц
Автор

Асалому алайкум мусофирдаги мусулмонлар Оллохимдан шуни сурайманки мусофир юрдда бемор булиб колмасин мен 100лайкни босдим 👍

javononlive
Автор

Оллохим хар биримизнинг барча укиган дуо ва тилагимизни кабул этсин, барчамизнинг гунохларимизни кечирсин. Астагфируллоха ва аътубуу илайх.

нархалжомарт
Автор

Иллохим юртимизга руза рамозон ойда сизга бизга юртимизга кут барака олиб келсин илохим юртимиз тинч хотиржамлик булсин иллохим омин

mamlakattowboyeva
Автор

Олохум хама мизни янаги шу кунларга сихат саломат йетгасин беморлармзга олохум шфо берсин ишларимизоа баракот берсин олхм Рози болсун рахмат

niginamadiyorova
Автор

Оллох рози булсин Рамазон ойидан гунохларимиз кечирилган холда чикишликни барча мусулмонларга насиб килсин. АААМИИИИН

muzaffara
Автор

Barcha kasallaga shifo bersin O'g'ili yoqqa o'g'il farzandi yoqqa farzand bersin barchani olloh o'z panoxida asrasin

ХасанЖураев-вб
Автор

Оллохим билиб билмай килган гунохларимни авф эт.😢

elifelif
Автор

Ассалому алайкум рахматуллоху барокотух хаммани лайлатул кодрга еткиздиргану учун оллохга хамду санолар булсин хаммамизни шу лайлатул кодир кечасида килган дуоларимиз оллох кабул килсин билиб билмай килган сагира кабира гунохимизи оллохим узи махфират килсин иншооллох хаммамиз эсон омон уйимизга кайтайлик мусофирда юрганлар оллохим шу кассаликди узи кутариб олиб чикиб кетсин илохим

rustamr
Автор

Мехрибон оллохим барча мумин мусурмонларни кадр кечаси тилакларини ижобат айла шулар каторида мени кизларимни жигарларимни хам ниятлари амалга ошсин омин🙃

ШоираНамозова-рй
Автор

МашаАллоҳ!!!
Жудаям чиройли қироат ва овоз
Аллоҳ Олий жаннати бн сийласин

nuriddinovadilobar
Автор

Rahmat kotakon 😘 yodlashga oson man yodlab boldim 🌹 jannatlada ota-onangizga nurlardan toj kiydurish nasib qilsin hammamizga 🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲

nabijonovasayyora
Автор

Аллох барчамиздан шу кунла Рози болсин Амин 🤲❤️

BlackRose-foxt
Автор

Ассалому алекум жамики ахли муминларимизи аллохим уз панохида асрасун сув болоси ут болосидан асрасун

МухаббатТуражанова
Автор

О Аллохим кечиргин гунохларим 🙏 лайлятулькадр кечаси алхамьдулла омиин🤲🤲

УктамСаманкулов
Автор

Menga yoqdi ollohim sizdan rozi boʻlsin omin

madinatoshmatova
Автор

Inshi olloh barchamizni gunohlarimizni kechirgin ollohim😢😢

nilufarbekchanova