Тадбиркор аёллар сафи тобора кенгаймоқда

preview_player
Показать описание
"Ёшлар дафтари" имкониятлар дафтари эканлигига Ҳадича Абророва ҳам ишонч ҳосил қилмоқда.

Яқиндагина 1+1 лойиҳаси доирасида тадбиркорлик ўқув курсида ўқитилиб сертификат олган Тошкент тумани "Истиқбол" маҳалласи фуқароси бўлган бу аёл болалар боғчасини ташкил қилиш ниятида хонадонини жиҳозлади.

Эндиликда у кредит эвазига оилавий бизнесини кенгайтириб, болажонларни ўз оилавий боғчаси бағрида тарбия қилиш кайфиятида.

Албатта, бу ишларни йўлга қўйишга ёрдам берган ёшлар етакчисининг ўрни ҳам беқиёс. Демак, у ишларни тўғри ташкил қилмоқда. Президент сиёсатини тушунган ҳолда, маҳалладаги ёшларни қўллаб-қувватлаб, уларда эртанги кунга бўлган ишонч ҳисини уйғота олаяпти.

#Ёшлар_дафтари_имкониятлар_дафтари
Рекомендации по теме