ҲОЗИР ЭЪЛОН ҚИЛИШДИ! МУҲАРРАМ ОЙИ КИРИБ КEЛДИ!АЗИЗЛАР! ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ! Ашуро куни рўзаси

preview_player
Показать описание
- MUSLIMA SOLIHA -
⛔Мазкур каналдан нусха кўчиришнинг барча турлари ман қилинади. Видеоларимизни YouTube, Telegram, Instagram ва шу каби бошқа тармоқларга қайта кўчириб қўйишга рухсат йўқ!
Ҳурматли каналимиз аъзолари видеоларни like босиб Telegram, Instagram ва яна бошқа ижтимоий тармоқларда дўстларингизга жўнатишингизда эса ҳеч қандай қаршиликлар йўқ.
__________________________________________________________

✅ Эслатма! 2023 йилнинг 19 июль куни – янги 1445 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2023 йилнинг 28 июль, жума кунига тўғри келади.

🌙 Муҳаррам ойи қандай ой? Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга.

❓Ашуро қандай кун? Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти).

🔸Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🔸 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.

❓Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).

🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.

✍️ Даврон НУРМУҲАММАД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Муслим уз
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Муслим уз

MuslimaSoliha
Автор

Хабар бериб эслатганлариз учун катта рахмат Аллох розий булсин.

саидаусманова-чк
Автор

Оллохим билиб билмай килган гунохларимизни узинг кечиргайсан омиин омиин омиин🤲🤲🤲

МалохатЗайнитдинова
Автор

Шу кунларга етказган Оллохимга шукур Алхамдулиллах!

ФерузаМухаммедова-хб
Автор

АЛЛОХ хаммамиздан рози булсин.Азизлар сизларгаям АЛЛОХ учун соглик..бахт..омад..мухаббат ва жаннат тилайман.сог булилар.

salimayoldasheva
Автор

Аллох рози бусин хаммамиздан шу мухаррам ойи ва хижрий янги йил янги кун бошланиши муборакли барокатли тинчлик хотиржамлик багри бутунлик билан кириб келсин Илохим.Амийн.

dilaabdusamatova
Автор

Ollohim barchamizdan rozi bulsin ilihim inshoolloh

AaBb-ddhm
Автор

Olloh rozi boʻlsin rahmat eslatganiz uchun

ShoxidaTurdiboyeva-wjfu
Автор

Ассалому алайкум оллох рози булсин шу кунларни курсатганига оллохга шукроналар булсин

КамолаСадыкжанова
Автор

Эслатганларингиз учун рахмат стздан ва барчасиздан оллохрози булсин

sherzodmuminov
Автор

Аллохимга шукур шу гузал ойларига етказганига хаммамиз сог саломат булайлик аллохимга килаетган илтижо дуоларимиз ижобат булсин амин

oydinoynazarova
Автор

Assalomu alaykum raxmatulloxi va barokatux raxmat Allox rozi bòlsin eslatganingiz uchun barcha mòmin musilmonlarga ashuro ròzasini tutishlik nasib qilsin Amin

gulasal
Автор

Ассалому алайкум ҳаммага хайрли тун узр кеч билиб қолдим кеч бўлсаям хабардор қилганина учун раҳмат бу ойнинг ҳамма яхшиликлари сизларга бўлсин аллоҳ яхшиликлар билан сийласин ҳаммага муборак бўлсин

МухаммадХакимов-эу
Автор

Аллохим яратганинга шукур мухаррам ойларигга етказганинга узинг биз гунохкор бандалаларинга иймон халоватини хотиржамлик барокатли илм бер .. Амин.

mehribonshatanova
Автор

OLLOXIM XAMMAMIZGA BARAKA BERSIN OLLOXIM OMIM🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲

komilk
Автор

АМИН, АМИН, , АМИИИН. АЛЛОХУ АКБАР 🤲 🤲 🤲

АбрординАбдувахапов
Автор

Ассаламу алейкум варахматуллохи ва барокатух Алхамдуллилах Оллохим Рози болсин хаммамиз розаларни тутмокни насиб айласин

НилюфарЮлдашева-пе
Автор

Ассалам алейкум Янги йилимиз хаммамизга Муборак булсин тоатда ибодатда булишликни Аллах хаммамизга Насиба этсин йилимиз хайрли барокатли булсин юртимиз тинч заминимиз барокатли узимиз иймонли эьтикодли булайлик ва Аллах ризосини топайлик амийн

СуннатиллоБердиев-пу
Автор

Ассалому алейкум варахматуллоху баракатух оллохим барчамизни шу ой савобидан олишни насиб айласин оллохим барчамизни гунохларимизни кечиргин узинг буюксан тавбаларимиз Кабул булсин эй оллохим барчамизга баракали риск Беринг юзимизни еруг калбимизни иймонга тулдиринг оминн

orastazokirova
Автор

Оллохим шу кунларга етказганингга бехисоб шукурлар булсин узингга Хамду Санолар булсин Ашуро кунида руза тутиш насб айласин амиийн

XurshidAbdxapiz