Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этди

preview_player
Показать описание
Пойтахтимизда биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлади. Форумнинг ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Сессияда, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль-Рено Бассо, Осиё тараққиёт банки президенти Масацугу Асакава, Саудия Арабистони подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ, Жаҳон савдо ташкилоти вице-президенти Сянчен Чжан, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки вице-президенти Константин Лимитовский, Халқаро молия корпорацияси вице-президенти Стефани фон Фридербург қатнашадилар. Тадбирда BBC World News халқаро телеканалида янгиликлар бошловчиси сифатида танилган, ҳозирда эса Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг коммуникация масалалари бўйича директори лавозимида фаолият юритаётган Жонатан Чарльз модераторлик қилди.

Давлатимиз раҳбари форум иштирокчиларини қутлаб, кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳот ва янгиланишлар тўғрисида сўзлаб берди ҳамда юртимизни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Буюк ипак йўлининг марказида жойлашган Ўзбекистон замини қадимдан Осиё, Европа ва Африка қитъаларининг карвон йўллари туташган ҳудуд сифатида машҳур бўлгани, кўп асрлар давомида дунёнинг турли минтақаларидаги савдогар, ишбилармон ва тадбиркорлар эътиборини ўзига тортиб келгани қайд этилди.

Уч минг йиллик давлатчилик тарихига эга мамлакатимиз узоқ давр мобайнида дунёнинг савдо, иқтисод, илм-фан, маданият ва санъат юксак равнақ топган марказларидан бири бўлиб хизмат қилган.

Ушбу анъаналарнинг давоми сифатида “Буюк ўтмишдан – буюк келажак сари” тамойили асосида иқтисодий-ижтимоий ривожланишимизни жадал давом эттириш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан давлатимиз раҳбари Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг асосий йўналишларини санаб ўтди.

Хусусан, 2017 йилда катта қадам ташланди – хорижий валютани конвертация қилиш, хорижий инвесторлар томонидан фойдани репатриация қилиш бўйича чекловлар бекор қилинди Банк ва йирик корхоналаримиз илк марта халқаро рейтинглар олиб, жаҳон молия бозорларига чиқдилар.

Халқаро ҳамжамият учун очиқлик сиёсатини таъминлаш учун 90 та хорижий давлат фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш имконияти яратилди, яна 60 га яқин мамлакат фуқароларига эса енгиллаштирилган тартибда виза олиш имконияти берилди. Бу кўрсаткичлар бўйича мамлакатимиз минтақадаги энг очиқ давлат мақомини қўлга киритди.

Коррупцияга қарши курашиш ва инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. 2020 йилда Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари миллий стратегияси қабул қилинди ва тарихда биринчи марта мамлакатимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари кенгашига аъзо бўлиб сайланди.

Фуқаролик жамиятини барпо этиш, сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон капиталини ривожлантиришда эришилган муваффақиятлар қайд этилди. Хусусан, сўнгги 5 йилда мамлакатимизда 21 мингдан ортиқ янги мактабгача таълим муассасалари ташкил этилиб, 200 га яқин янги мактаблар барпо этилди, 3 мингдан ортиқ мавжуд мактаблар эса реконструкция қилинди ва тўлиқ жиҳозланди. Шу ўтган қисқа даврда 82 та янги университет ва институт, жумладан, 23 та хорижий олийгоҳ ташкил этилиб, олий таълим даргоҳларининг умумий сони 159 тага етди. Натижада мактаб битирувчиларининг олий таълим билан қамров даражасини олдинги 9 фоиздан 28 фоизгача етказишга эришилди

Иқтисодиётни ислоҳ қилишда, жумладан, солиқ юкини енгиллаштириш, божхона божларини камайтириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва инвестицион муҳитни яхшилашдаги натижалар ҳам санаб ўтилди.

Натижада иқтисодиётимизга жалб қилинган йиллик хорижий инвестициялар ҳажми уч ярим баробарга ошиб, охирги 5 йилда уларнинг умумий қиймати 25 миллиард долларни ташкил этди. Бунинг ҳисобига 59 мингта инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши 2,5 миллиондан ортиқ янги иш ўринлари яратилишига муносиб ҳисса қўшди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясининг асосий йўналишларига батафсил тўхталди. Булар - мамлакатда иқтисодий ва сиёсий барқарорликни таъминлаш чораларини изчил давом эттириш, ихчам ва юқори натижадор, бизнесни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган давлат бошқари тизимини яратиш, давлатнинг иқтисодиётдаги роли ва улушини кескин қисқартириш, тадбиркорлик фаолиятини янада рағбатлантириш, инвесторлар ҳуқуқларининг ҳимоясини таъминлаш, инфратузилмани жадал ривожлантириш ва модернизация қилиш, маҳаллий хомашё негизида юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, инсон капиталига сармоя киритиш, ташқи савдони либераллаштириш ва гендер тенгликни таъминлаш.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Халқимиз бахтига соғ-саломат бўлинг Шавкат Миромонович.

АлишерСадиков-ож
Автор

Юртимиз равнақи йўлида тиним билмай ҳаракат қиляптилар, Аллоҳ ишларига ривож берсин.

shuxrattalgatov
Автор

Халк хурсан булади, факат тадбиркормас, оддий одамларга хам нафи тегади умиддаман

xolis_media_uz
Автор

Prezidentimiz yaxshi tashabbuslar bilan chiqdi, bu investorlar uchun ayni muddoa deb o'ylayman

polatjonpirmuhammedov
Автор

Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда.

shuxrattalgatov
Автор

Президентимизга кўз тегмасин, халқимизни турмуш даражасини ошириш бўйича ҳаракат қилиб юрибдилар.

АлишерСадиков-ож
Автор

Ассалому алайкум хаммага, газини босин Жаноб Призидент

GulmiraAkramova-fn
Автор

Иқтисодиётимизга катта ёрдам берадиган бўлади Худо хохласа.

АлишерСадиков-ож
Автор

Ватанимизга куз тегмасин янада ривожланаверсин

JAXAJaxa-jcmw
Автор

Форум юртимизга катта инвестициялар киришига ёрдам беради.

shuxrattalgatov
Автор

Шавкат Миромонович ҳақиқатга тиқ боқадиган ҳақиқий лидер.

temursultanov
Автор

Инвестиция оқими кучайиши керак албатта бундай катта форумдан сўнг.

shuxrattalgatov
Автор

Prezidentimiz sog'-salomat bo'lsin

mubinamansurova
Автор

Olloh hamisha shunde shidad iroda sog'liq bersin poshoga omin

iskandarjoraev
Автор

Korrupsiyaga kurashish kerak 💪 boʻlmasa bular qochib ketadi ...

abbosyusupov
Автор

Ўзбекистон очиқлик сиёсатини таъминлаш мақсадида 90 та хорижий давлат фуқаролари учун мамлакатга визасиз кириш имкониятини яратганлигини ўзи инвесторларни жалб қилади

alishermahmudov
Автор

Бу ишларни 2016 йилда бошлаш керак Эди, хозирда куп конунларни узартириш керак булади корупсияга 20 йил камок жазосини кулаш керак.

baxtiyorxasanov
Автор

Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида катта ўзгаришлар бўлмоқда.

sherzodomonov
Автор

Хурматли пирзидентимиз кишлокларимизгахам боринг илтимос кишлок шароитларинихам куринг.

СарварОчилов-дл
Автор

Халкни хизматини килинг, дуосини олинг !

xolis_media_uz