filmov
tv
АИ80 бензини 6600 сўмдан сотиляптими? ЎзА танқидига муносабат билдирилди
Показать описание
Унда Сурхондарё вилояти Денов туманида бензин учун турнақатор навбат ҳосил бўлгани ва аҳоли бензин нархининг сунъий равишда оширилганини маълум қилган.
«На газ бор, на бензин бор, йўл ҳам бир тарафлама ёпилди. Яна бензиннинг давлат стандарт нархи 5700 сўм, бу ерда 6600 сўм сотиляпти. Свет йўқ, бу йўқ, у йўқ, бензин йўқ деб алдаб, кечаси сотяпти... Бунга мутасадди раҳбарлар бормикин, чора кўрадиган?», дейди видеолавҳада фуқаро.
Ушбу видеолавҳа сайтимизда эълон қилинганидан сўнг Денов тумани «Ҳазарбоғ» ЦИУда жойлашган «Абдусаттор Шер» МЧЖ раҳбари Жаҳонгир Тўйчиев муносабат билдирди.
– АИ80 бензини 6600 сўмдан сотилаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда ёритилибди. Ваҳоланки, 5700 сотяпмиз, мана нархлар илинган турибди. Ўзи кеча 17:40да нефть базадан бензин чиқардик. 19:06 да келиб туширдик. Ички ишлар, солиқ ва департамент ходимлари биргаликда ҳаммамиз шу ерда эдик, – деди муносабатда мутасадди.
ЎзА
Комментарии