filmov
tv
Бустонликда тунда булди аслида нималар булди

Показать описание
#Бустонликда тунда булди аслида #нималар #булди
Бўстонлиқ туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот
26-сентябрь куни соат 22:23 да Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Чинор” МФЙ, Ширмонбулоқ кўчасида жойлашган уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:30 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 23:10 да қуршаб олинган ва соат 23:55 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида 2 та уйнинг тахминан 150 кв.м. майдонда том ва ички қисми ёниб зарарланган.
Ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та сув ташувчи автоулов жалб этилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.