Иссиқхона хўжаликлари учун молиявий енгилликлар белгиланмоқда

preview_player
Показать описание
Президент Шавкат Мирзиёев иссиқхона хўжаликларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.

Бу ҳақда 5 сентябрь куни озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида кўрсатма берилган эди.

Ҳозирги кунда юртимизда 3 мингдан ортиқ иссиқхона бор. Уларнинг жами майдони 6 минг 300 гектардан зиёд бўлиб, шундан 4 минг 300 гектари сўнгги беш йилда ташкил этилган. Озиқ-овқатларнинг узлуксизлигини ва экспортини таъминлаётган кўп маҳсулотлар шу мажмуаларда етиштирилмоқда.

Лекин сўнгги пайтларда ташқи бозорлардаги чекловлар ва транспорт логистикасидаги узилишлар бу тармоққа ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, аксарият иссиқхоналар бизнес-режасида 1 тонна маҳсулот таннархи ўртача 600 доллар деб ҳисоб-китоб қилинган бўлса, 2020 йилда таннарх 900 долларни ва 2021 йилда 1 минг 200 долларни ташкил этган. Айрим иссиқхона хўжаликларида кредит, солиқ, табиий газ ва электр энергияси тўловлари бўйича қарздорлик юзага келган.

Шу боис, Президентимиз топшириғига кўра, соҳадаги муаммолар ўрганилди ва тадбиркорларнинг таклифлари эшитилди. Улар асосида, иссиқхонада маҳсулот етиштириш ва уни сотишнинг янги механизми ишлаб чиқилди.

Унга кўра, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги иссиқхоналарга уруғ, кўчат, минерал ўғит ва бошқа моддий ресурсларни етказиб беради, маҳсулотни сотиб олиб, экспорт қилади. Карантин ва ўсимликлар ҳимояси агентлиги кўчатларни парваришлаш бўйича хизматлар кўрсатади.

Шу билан бирга, молиявий енгилликлар ҳам белгиланмоқда. Жумладан, иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналар учун халқаро молия институтлари ва давлат мақсадли жамғармаларидан ажратилган кредитларни қайтариш муддати 7 йилдан 14 йилга ҳамда имтиёзли даври 3 йилдан 5 йилга узайтирилиши назарда тутилмоқда. Кредитларни қайтариш муддатлари ҳосилни йиғиб олиш ва сотиш муддатларига мослаштирилади.

Экспортбоп маҳсулот етиштиришни рағбатлантириш мақсадида хорижий валютадаги банк кредитларини йиллик 4 фоиз ставкада ажратиш мўлжалланмоқда. Саноат типидаги замонавий иссиқхона ва логистика марказларини ташкил этиш учун яхлит майдонлар очиқ аукцион савдоларига чиқарилиши белгиланмоқда.

Давлатимиз раҳбари бу чора-тадбирларни маъқуллади. Мева-сабзавотларни сақлаш, саралаш ва қадоқлаш имкониятига эга бўлган савдо мажмуалари ташкил этиш, янги иссиқхоналар учун сув ва электр тармоқларини тортиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

бу молиявий енгилликлар куплаб фермер ва дехконларга ёрдам булади

sirojyv
Автор

Гап йук Узбекистон кушни давлатларга махсулот канча куп эспорт килса шунча халк ва давлат бой булади жуда зур карор булибди сог саломат булсин прездент яна халкни фаровонлигини ошириш хакидаги карорлар чикаришингизни яна кутиб коламиз деб олохдан куч кувват соглик тилайман илохим омин

Баходир-ут
Автор

Аллох ишларизга енгиллик берсин Илохим 🤲Президентимиз сог омон булсинлар тинчлигимиз бардовом булсин илохим омин🤲

SaidahonQayumova
Автор

Yurtboshimiz sog' salomat bo'lsinlar

rustam
Автор

Халқни бой қилмоқчилар, насиб қилса бўлади.

АлишерСадиков-ож
Автор

Агар ҳамма раҳбарлар виждонан ва халқни рози қилиш керакиш юритса тез ўсамиз.

АлишерСадиков-ож
Автор

АЛЛОХГА БЕХИСОБ ШУКУРЛАР БУЛСИН, ПРЕЗИДЕНТИМИЗ КУНГЛИГА РАХМ ШАФКАТ УРУГИНИ СОЧАВАРСИН. БИЗ ТАДБИРКОРЛАРГА КУЧ КУВВАТ БАРГАЙСАН Ë КУДРАТЛИ АЛЛОХИМ

sadoqatrozimova
Автор

Yaxshi qaror. Baraka toping, dexqonlarni xam kosasi oqarsin

xolis_media_uz
Автор

Boshimizga doimo omon bo'ling janob prezident, Alloh o'zi sizni qo'llasin!

alikhanboriy
Автор

Нолаларимизни эшитадаган рахбаримиз бор, нолиб келганларни хайдаб ёки қувиб солмади, проблемаларини эшитиб хал қилиб берди.

ФахриддинЖураев-гю
Автор

Халқимиз манфаати йўлида ишлашдан чарчаманг муҳтарам Президент

КаримжонТурдиев-фя
Автор

Дехконларимиз иссикхона вакилларига зур янгилик. Омон булишсин.

МансурДустов-гб
Автор

Oziq ovqat tanqisligini olish uchun issiqxona xo'jaliklari faoliyatini yanada takomillashtirish lozim

asilbekamirov
Автор

тугри топширик ва ишлар белгиланибти. бу топшириклар хозирги кунда дунёда ва узимизда юзага келган кийинчиликлардан келиб чикиб белгиланяпти

xikmatxikmat
Автор

якинда иссикхоналар эгалари анча кийналганига срази ответ килдилар буу яхши янгилик

nelyaaliyeva
Автор

Газдан узилган тадбиркорлар нихоятда президент умид кутганди. Энди рахмат айтмоқда

ФахриддинЖураев-гю
Автор

утган йили свет сабаб фарзандларим 50000$йукотди иссикхоналаримизда куплаб инсонлар иш билан таминланган шу тадбиркорларгаям свет сувларга енгиллик килиб берилса яхши боларди

aloyyyyyyyy
Автор

иссиқхоналарга уз вактида молиявий енгилликлар берилибди

sirojyv
Автор

Dexkonam mazza kilib ishlasin, foyda kursin debdilar

xolis_media_uz
Автор

узлари олдин айтган тадбиркорла химоячисиман деганлари исботи булди

nelyaaliyeva