Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан мулоқот қилди

preview_player
Показать описание
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Туркманистон Президентини таваллуд куни билан дилдан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, биродар туркман халқига эса фаровонлик тилади.

Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Бўлажак олий даражадаги учрашувларнинг кенг қамровли кун тартибини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзаро савдони кўпайтириш, саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалигида кооперацияни чуқурлаштириш, маданий-гуманитар алмашинув дастурини кенгайтириш учун мавжуд имкониятлар қайд этилди.

Давлат раҳбарлари минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Самарқанд саммитининг сермаҳсул натижалари юксак баҳоланди.

Мулоқот якунида Ўзбекистон Президенти биродар Туркманистон Президенти ва халқини яқинлашиб келаётган миллий байрам – Мустақиллик куни билан самимий табриклаб, тинчлик-осойишталик, барқарор тараққиёт ва равнақ тилади.

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедовнинг суҳбати ҳар доимгидек самимият, ишонч ва дўстлик руҳида ўтди.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

УЗБЕКИСТОН 🇺🇿❤🇹🇲ТУРКМАНИСТОН ДУСТЛИГИМИЗ БАРДОВОМ БУЛСИН ИЛОХИМ ОМИН 🤲💐🎁👏

SaidahonQayumova
Автор

УЧРАШУВДАН ХЕЧ МАНФАТ ЙУК ХАЛК УЧУН УНДАН КУРА ЧЕГАРАНИ ОЧСИН КАРИНДОШЛАРНИ КУРМАГАНИМГА 14 ЙИЛ БУЛДИ КАНЧА ОДАМЛАР УТИБ КЕТДИ БУ ТУРКМАНБОШИГА ОЛЛОХ ИНСОФ БЕРСИН ОМИН.

jabborjabbor
Автор

узбекистон билан туркманистон уртасида дустона якин кушничилик алокалар ривожланаверсин👍👍🤝🤝

sirojyv
Автор

неча асрлардан бери туркман узбек халки дустона алокаларда яшаб келган. хамкорлигимизнинг янада ривожланиши алокаларнинг давом этишига ёрдам беради

КаримоваХилола-сж
Автор

хамкорликнинг бу тарзда ривожланиши икки мамлакат ахолиси учун кувонарли холат

КаримоваХилола-сж
Автор

Хайрли булсин, Алокаларимизга куз тегмасин

alijonazimov
Автор

Давлатларимиз ўртасидаги алоқалар юқори чўққиларга чиқаверсин

SamsungA--gtdt
Автор

Ikki davlat o'rtasidagi aloqalarimiz bardavom bo'laversin

nodirnabiev
Автор

Президентмиз олиб бораётган ташки сиёсат биринчи навбатда халкка жуда макулдир. Шундай рухда давом этиш керак. Бу албатта мевасини беради

НуржонТожиев
Автор

ko'p yillik tarixiy hamkorlik aloqalarimiz bor ular yanada mustahkamlanmoqda

nodirnabiev
Автор

икки халк неча минг йиллардан бери дустона кариндошлик муносабатда яшаб келган. алокаларимизнинг янада ривожланиши неча йиллардан бери сакланиб келаётган якин кариндошлик муносабатининг давом этишига хизмат килади

КаримоваХилола-сж
Автор

Мана кимлар билан якин алока килишимиз керак.

НуржонТожиев
Автор

Қўшниларимиз билан бўлаётган мустаҳкам қўшничилик алоқаларимизга кўз тегмасин.

АлишерСадиков-ож
Автор

Мирзиёев ташқи сиёсат ва алоқаларга алохида акцент бериб тўғри қиляпти деб хисоблиман

АлишерСадиков-ож
Автор

Саноат ва тўқимачик гиламлари хақида Туркманистон

sabogulnarzievna
Автор

Шу Ш.Мирзиеев давлатни ишларини уз урнида бажарди, ташки сиёсат куп ютукли булди.

alijonazimov
Автор

Олийжаноблик президентимиз томонларидан курсатилган

АлишерСадиков-ож