Ўзбекистонда пора бергани туфайли Telia ширкати қарийб бир миллиард доллар жарима тўлайди

preview_player
Показать описание
Ўзбекистонда Ucell бренди остида фаолият юритадиган Telia (собиқ Teliasonera) компанияси Ўзбекистонда мобил бозорига кириш учун пора берганига оид иддаолар бўйича АҚШ ва бошқа давлатларда давом этаётган тергов-суриштирув ишларини босди - босди қилиш учун камида 965 миллион АҚШ доллари миқдорида жарима тўлашга рози бўлди. Bloomberg нашрининг ёзишича, пайшанба куни Ню Йоркда ўтган маҳкамада шундай келишувга эришилган.

Қарийб 1 миллиард долларлик жариманинг 548 миллиони АҚШ Адлия вазирлига, 417 миллион долларлик товон пули АҚШ қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясига тўланади. АҚШ Адлия вазирлигига тўланадиган пулнинг ярми Нидерландия прокуратурасига берилади. АҚШ қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси пулни Швеция прокуратураси билан бўлишиб олади.

Бу тергов суриштируви чоғида ширкатнинг Ўзбекистон марҳум президенти Ислом Каримовнинг катта қизи Гулнора Каримовага алоқадор кўрилган ширкатга миллионлаб АҚШ доллари миқдорида пора берганига оид иддаолар тергов қилинди. Тергов ортидан ширкатнинг Швейцария, Белгия, Люксембургдаги банк ҳисобларида бўлган 850 миллион доллардан ортиқ маблағи музлатиб қўйилди.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Ucell компанияни Узбекистондан четлаштириш керак, уларнинг хаммаси фирибгар...

murodramazanov