Ангор тумани ҳокими “Аёллар дафтари” маблағларидан Captiva сотиб олди #captiva #uzbekistan

preview_player
Показать описание
Сурхондарё вилояти Ангор тумани ҳокими Қосим Мардонов “Аёллар дафтари” маблағларидан Captiva 5 автомашинасини сотиб олди. Бунга Телеграмъдаги “Ревизор” канали эътибор қаратди. Ҳолат Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўрганилмоқда.

Қайд этилишича, ҳокимлик балансида бўлган 2018-йилда ишлаб чиқарилган Captiva (рақами 75 026 ДАВ) автомобили 2022-йилнинг ноябрь ойида ЙТҲга учраган ва шу сабабдан яроқсиз ҳолга келгани маълум қилинган. Автомобил 2023-йилнинг март ойида аукционда 120 миллион сўмга сотилган.

2024-йилнинг феврал ойида ҳоким янги автомобил сотиб олиш учун 349 млн сўм ажратиш тўғрисидаги қарор имзолаган. Мазкур қарор асосида туман ҳокимлиги томонидан 349,9 млн сўмга Captiva 5 автомашинаси харид қилинган. Шу билан бирга, туман ва шаҳарлар ҳокимлари учун хизмат автомобилининг максимал қиймати БҲМнинг 1000 баравари (340 млн сўм) этиб белгиланган.

Мазкур давлат хариди манбаи сифатида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўрсатилган. Шунингдек, туман ҳокимлигининг Мажбурий ижро бюроси органларидаги умумий қарздорлиги 1,4 млрд сўмни ташкил этади.

Хусусан, 2023-йилнинг апрел ойида Банк-молия академияси проректори D.Moъминов учун 419 млн сўмга Malibu 2 русумли автомобил сотиб олинган.

Шунингдек, Қўнғирот тумани ҳокимлиги 2022-йилнинг феврал ойида 398 млн сўмга Траиблазер ЛТЗ-АТ русумли автомашина ҳарид қилган.

2022-йилнинг март ойида эса Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳар бири 405,9 млн сўмдан учта Malibu 2 харид қилинган. Умумий харид суммаси 1,2 миллиард сўмни ташкил этган.
Комментарии
Автор

Улсин бу кунидан, , булар нима килса хам билинмайди ёпти ёпти килиб юборилаверади ОЛЛОХ курсатсин илохим халкни норози килган хоким бу. Нодир бойсун

shaxbozsadatov-qxng