Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсойни қабул қилди

preview_player
Показать описание
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 август куни Туркия Республикаси маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув бошида юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон етакчисига Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, маданий-гуманитар ва сайёҳлик соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Давлатлараро ҳамкорликнинг бугунги юксак даражаси алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ва инвестициялар, юк ташиш ҳажми, ишбилармонлик ва сайёҳлик сафарлари сони ортмоқда. Ҳар ҳафта 90 дан ортиқ авиақатнов амалга оширилмоқда.

Жадал маданий-гуманитар алмашинувни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Тегишли "йўл харитаси"ни тезроқ қабул қилиш, амалий ҳамкорликнинг институционал механизмларини ишга тушириш, миллий маданият ва кино кунларини ўтказиш, санъат, маданий меросни муҳофаза қилиш, туризм салоҳиятини юзага чиқариш ва бошқа устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Мирзиёевнинг сиёсий иродаси туфайли икки давлат алокалари юкори даражага кутарилди

jonibekfarxriddinov
Автор

Turkiya bilan judayam qalinlashdik, hayrli bo'lsin

muhayyofarxodovna
Автор

Икки ортада хамкорликлар бардавом ва чиройли болаверсин!

Yaxshilklarhamrohligi-fcjp
Автор

БЎЛАЖАК БУЮК ТУРОН ИТТИФОҚИ ОТА ВАТАНДИР 🇺🇿🇹🇷🇰🇿🇦🇿🇰🇬🇹🇲❤

SABRSABRSABR-jbus
Автор

Юртимизга ку́з тегмасин бирлашиш алокалари бизларни мусафо осмонимиз сари ку́кларга олиб чиксин.🇺🇿🇹🇷🇺🇿🇹🇷🇺🇿🇹🇷🇺🇿🎉🎉🎉✨🎉

Яхьё-шэ
Автор

Do'stligimiz abadiy bo'slin sizni hurmat qilamiz

ДавлатБуронов
Автор

Turkiya bilan hamkorligimiz yangi bosqichga chiqmoqda

alikhanboriy