Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчаси қурилишини бошлаб берди

preview_player
Показать описание
9 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Олимпия шаҳарчаси қурилишига тамал тоши қўйилди. Шу муносабат билан ўтказилган маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида барчани ушбу тарихий воқеа билан табриклаб, лойиҳанинг аҳамияти ҳақида гапирди.

- Бизнинг ўз йўлимиз, ниятларимиз, режаларимиз бор. Бугун қилаётган тарихий ишларимиз ўзининг катта натижасини беришига ишонамиз. Ана шу ишонч бизга куч-қудрат беради, - деди Шавкат Мирзиёев.

Мамлакатимизда спортни оммалаштириш, спортчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Сўнгги беш йилда спорт соҳасига қарийб 4 триллион сўм йўналтирилиб, 118 та йирик иншоот фойдаланишга топширилди ва 110 таси реконструкция қилинди.

Эътибор ва шароит натижасида жорий йилнинг ўзида спортчиларимиз турли халқаро мусобақаларда 1 мингдан зиёд медални қўлга киритди. Жумладан, Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтган шахмат олимпиадасида миллий терма жамоамиз биринчи ўринни эгаллади. Туркиянинг Кўнё шаҳрида бўлган Ислом бирдамлиги ўйинларида эса вакилларимиз жами 158 та медаль билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни олди.

Бундай натижалар туфайли спортчиларимизга дунё тан бериб, нуфузли халқаро мусобақаларни ўтказиш Ўзбекистонга ишониб топширилмоқда. 2021 йили Тошкентда оғир атлетика бўйича, бу йил дзюдо бўйича жаҳон чемпионатлари юқори савияда ташкил этилди. Келгуси йилда юртимиз бокс бўйича жаҳон чемпионати ҳамда қитъа миқёсидаги кўплаб турнирларга мезбонлик қилади.

Кутилаётган анжуманлардан энг нуфузлиси Ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинларидир. Бу мусобақалар 2025 йилда Тошкентда ўтказилади. Унда қитъамиздаги 45 мамлакат ёшлари 20 га яқин спорт тури бўйича беллашади.

Айтиш жоизки, бундай нуфузли халқаро мусобақа Ўзбекистон тарихида биринчи марта ташкил этилади. Уни юқори савияда ўтказиш мақсадида замонавий Олимпия шаҳарчасини қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Давлатимиз раҳбари бу лойиҳа билан бир неча бор танишиб, кўрсатмалар берган эди. Бу тавсиялар бош лойиҳачи – Хитойнинг “CAMC Engineering” компанияси билан такомилга етказилди.

– Олимпия шаҳарчаси халқимизнинг юксак бунёдкорлик салоҳияти ва ўзбек спортининг оламшумул ютуқлари рамзига айланишига ишонаман. Бу маскан меъморий жиҳатдан мукаммал, энергия тежамкор ва энг илғор инновацион ечимларни мужассам қилган замонавий мажмуа бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Ушбу лойиҳанинг қиймати 289 миллион доллардан зиёд. Шаҳарча майдони 100 гектар. Бу ерда 10 минг ўринли енгил атлетика ва футбол стадиони, 6 та ёпиқ ва 7 та очиқ спорт иншоотлари, сув спорти саройи, велотрек, яккакураш, жамоавий спорт мажмуалари барпо этилади.

– Агар шонли тарихимизга назар солсак, ота-боболаримиз келгуси авлодлар учун улуғвор иморатлар барпо этганига гувоҳ бўламиз. Биз ҳам аждодларимизнинг мана шундай эзгу анъаналарини муносиб давом эттириб, мамлакатимизда улкан бунёдкорлик ишларини амалга оширмоқдамиз. Албатта, бундай йирик лойиҳалар кўпчиликнинг биргаликдаги саъй-ҳаракати, меҳнаткаш халқимизнинг фаол иштироки билан юзага чиқади, – дея таъкидлади Президент.

Шуни ҳам айтиш керакки, мажмуа мусобақалардан сўнг бўшаб қолмайди. Кейинчалик бу ерда Спортни ривожлантириш вазирлиги, спорт федерациялари ва Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолият кўрсата бошлайди. Мажмуаларда юртдошларимиз ҳам спорт билан шуғулланиши мумкин бўлади.

Тадбирда таниқли спортчилар, федерациялар раҳбарлари, соҳа фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари жам бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчаси қурилишига тамал тоши қўйди.

- Мамлакатимизда ҳамма соҳаларда лойиҳалар, иморатлар кўпайяпти. Буларнинг замирида буюк халқимизнинг буюк меҳнати ётибди, буюк халқимизнинг нияти, эртанги кунга ишончи ётибди. Худо хоҳласа, бундай лойиҳалар яна кўп бўлади, - деди давлатимиз раҳбари.

Маросимда Осиё Олимпия кенгаши бош директори Ҳусайн ал-Мусаллам, Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашид, “CAMC Engineering” компанияси бош директори Ли Хайсин, Ўзбекистон спорт ташкилотлари фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов ва ёш спортчилар сўзга чиқиб, шаҳарчанинг бўлажак шароитлари ва аҳамияти ҳақида гапирди.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Kardeş ülkelerin ileri inkişaf edişi bizi çok sevindiriyor. 👌☺️ Yaşasın Türk dünyası kardeşliği.

gokhanmcortul
Автор

катта натижаларо кутишга албатта хаккимиз бор.

mukammalbol
Автор

Жудаям хайрли ва масулиятли иш.Узбекистонимиз дунега танилади.Узбек диеридан янахам куплаб спортчилар етишиб чикади.Бу тарихда коладиган иш булибди.Куз тегмасин. Хурсандмиз, охири бахайр булсин .Бу ишларга коррупсия аралашишига йул куймасликни Призединтимиздан сураб коламиз .Айрим масуллар шундан хам чунтак коппайтиришга харакат килишади. Аллох мададкор булсин.Узбек диёри гуллаб яшнашига тилакдошмиз.

xayrullotojiyev
Автор

спортчиларга омад ва зафарлар тилаб коламан

mukammalbol
Автор

Эй Парвардигоро Юртимиз Узбекистонимизга куз тегмасин гулла -яшна Хур Узбекистон!

Нурик-сс
Автор

Agar Shu bizni Uzbekistanimizda karupsiya degan balo yo'q bo'lsa edi juda kuchli va aytaylik juda boy badavlat davlatga aylanardi.

АйдарФамилин
Автор

Биз бечор оддий дехкон Халк! Яна жарима тулашда давом этар эканмизда.бир коп унни Бир миллионга сотиб олиб еймиз гушт. Нархи билмадим канчага чикади кискаси кучага вилосепед миниб чиксак хам радарга тушиб жарима тулар эканмиз насиб булса.

tolstoy
Автор

президентимизга минг рахмат хамма сохага этибор беряпти худо хохласа узбекистонимиз жахондаги кучли давлатлар каторига киряпти

НуриддинЖуманиязов-йю
Автор

Олимпия шахарча кургинча завод фабрика куринглар халк мардикорликда сарсон

jaxonradjabov
Автор

Худо хохласа бу юрт энг зур спортчилар чемпионлар юрти булади.

xanxan
Автор

Олимпия шаҳарчаси қурилаётгани яхши хабар

КаримжонТурдиев-фя
Автор

Карупсияга хам қаттиқроқ туринг. Порохорлик авж олди.

Шахнозаумарова-йи
Автор

Худо хохласа узбек халки дунйода бойлик ва стройкадан дунйода 1 та булади иншаалах юртимизга куз тегмасин илойим 100 га кирин рахмат

АтхамКучкаров-ьъ
Автор

Бу иншаотни кайси кариндошини кул остга бераркан барчага кизик чунки уруг аймоги Узбекистонни барча давлатга фойдаси тегадиган ташкилотлари узини уруг аймоги фойдасига ишлаяпти давлат учун халк учун диеди-ю натижада узларини киссасига хамён туплайди

ЗоирХоликулов-оь
Автор

Ундан кура карупцияга Карши курашса буларди

xamid_namazov
Автор

Siyosatnixam sal yo'lga quysanglar yaxshi bolardi uzi karateslar kopayib ketdi

bahodirsobitov
Автор

Кишлокларда
Хам
Эти Бор
Бериш
Керак

БоходирХаккулов
Автор

Мана Энди топди бу ишини спорт, шархловчиси экан бу, Порахурлик ишсизлик адолатсизоикни йукот Хокимлар кон йиглатаябди фукораларни ....

Алишер-ввъ
Автор

Жуда хам зур иш булади, факат футбол стадионини 10 минг эмас, балки 25-30 минг мухлисни сигдира оладиган килиб куриш керак!

tohirkhusenov