Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Раббисидан ривоят қилиб шундай деганлар: «Албатта, Аллоҳ яхшиликлар ва ёмонликларни ёзиб қўйди. Сўнгра ўшани баён қилди. Ким бир яхшиликни қасд этсаю, унга амал қилмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида баркамол бир яхшилик қилиб ёзиб қўяди. Агар уни қасд қилиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ азза ва жалла уни Ўз ҳузурида ўнтадан етти юз яхшиликкача, ундан ҳам бир неча марта кўп қилиб ёзади. Агар бир ёмонликни қасд этсаю унга амал қилмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида бир яхшилик қилиб ёзади. Агар у (ёмонлик)ни қасд қилиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ уни бир ёмонлик қилиб ёзади»
Шундай экан, биз доим яхши ниятлар қилишимиз, яхши ниятда бўлишимиз лозимдир. Ана шунда Парвардигоримиз бизни ниятларимизга яраша амалларимизни ҳам тўғрилаб қўяверади.
Эслатинг, эслатиш мўминларга манфаат берур!
imranuz
Шу болажонимизга оллохим шифо бериб катта йигит булиб ота онасига туйларини куришлик насиб килсин амийн🤲🤲🤲🤲