Ўзбекистон Фанлар Академиясининг ноёб коллекция экспонатлари | Moziyga sayohat

preview_player
Показать описание
"Мозийга саёҳат" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси 1943 йил 4 ноябрда ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси (ЎзР ФA) 70 йиллик фаолияти давомида мамлакатнинг энг йирик, обрўли ва аҳамиятга молик илмий ташкилоти бўлиб келмоқда. ЎзР ФA: кенг миқёсли фундаментал ва амалий тадқиқотлар; республика учун устувор илмий-техник дастурлар ва инновацион лойиҳалар; юқори малакали илмий кадрларни тайёрлаш; тадқиқотлар натижалари ва инновацион технологияларни амалиётга татбиқ етиш каби ишларни амалга оширади. Бу эса мамалакатнинг ижтимоий-иқтисодий, илмий-техник ва маданий салоҳиятини ошириш имкониятини беради.
Фанлар академияси ташкил этилишининг дастлабки босқичларида илмий салоҳият, асосан, шакллантирилган – илғор илмий мактаблар, кўплаб илмий-тадқиқот институтлари ва бир қатор ноёб илмий мажмуалар ва объектлар ташкил этилган эди. Aммо академик фан кўп ҳолларда Ўзбекистон учун долзарб бўлмаган муаммоларни ҳал қилишга қаратилган эди.
Ўзбекистоннинг мустақилликка эришуви академик фаннинг тараққиётида янги, жўшқин даврни бошлаб берди, уни янгиланиш ва ривожланишнинг сифат жиҳатдан янги босқичига кўтарди. Бу фан ва техника соҳасидаги янги тарихий ҳодисалар талабларига жавоб берадиган изчил давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ етиш евазига амалга оширилди. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.A.Каримов ва республика ҳукуматининг фан соҳасига алоқадор ўнлаб фармон ва қарорлари қабул қилинди, улар нафақат тўпланган илмий билимларни сақлаб қолиш ва қўллаб-қувватлаш, балки уни бевосита республикани ривожлантиришнинг долзарб илмий-техник муаммоларини ҳал қилишга йўналтириш имконини берди.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги даврида ЎзР ФAда ўтказилган туб ислоҳотлар республика учун устувор илмий йўналишларни шакллантириш, илмий муассасалар лойиҳаларини давлат дастурлари доирасида молиялаштиришнинг танлов-грант тизимига ўтиш ва янги шароитларда тадқиқотлар олиб бориш, илмий кадрларни тайёрлаш имкониятини берди.

Бугунги кунда ЎзР ФA таркибида 32 та муассаса мавжуд (23 та йирик институт, идоралараро илмий марказ, МКТБ, тўртта музей, иккита институтдан иборат Қорақалпоғистон минтақавий бўлими ва Хоразм Маъмун академияси). ЎзР ФAнинг кадрлар таркиби иқтидорли ёш тадқиқотчиларнинг янги авлоди ҳисобига сифат жиҳатдан янгиланди. Республика академик фанининг енг сара таркиби академиянинг 80 нафар ҳақиқий аъзоларидан иборат. Тадқиқотлар 5200 нафар ходим, шу жумладан, 370 фан доктори ва 900 фан номзоди томонидан олиб борилмоқда, 200 нафар катта илмий ходим-тадқиқотчи таълим олмоқда.
Комментарии
Автор

Ман якинда Эрмитажда булдим.Уерда жуда куп биздан олиб кетилган экспонатларни курдим

xolis