ИНСОНИЯТ СУВНИ КЎЗ ҚОРАЧИҒИДЕК АСРАШГА МАЖБУР! – EFFECT.UZ

preview_player
Показать описание

Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин этманг!

МУРОЖААТ ВА ТАКЛИФЛАР УЧУН: +998979663232, +998971663232, +998501003432
Комментарии
Автор

Олимлар сайёрамиздаги илк тирик мавжудотлар сувда пайдо бўлганини таъкидлашади. Миллион йиллардан буён сув тириклик эволюциясига ҳам, ер сайёрасининг географик шакли-ю, иқлим ўзгаришларига ҳам беқиёс таъсир кўрсатиб келмоқда.

Сувсиз ҳаёт йўқ. Ўзбекистонда сувга нисбатан одамларнинг истеъмол маданиятини оширишга хизмат қилувчи асосий ташкилотлардан бири “Ўзсувтаъминот” АЖ ҳисобланади.

Бугун, 15 август куни шу сабаб мазкур ташкилот томонидан ичимлик суви, шунингдек, оқова сув тармоқларига ноқонуний уланишларни олдини олиш ҳамда бу борадаги муаммо ва ечимлар мавзусида матбуот анжумани ўткхазилди. Унда "Ўзсувтаъминот" АЖ масъуллари мавзуга доир янгиликлар бўйича таклиф этилган ОАВ вакилларига маълумот берди.

Қайд этилишича, бугунги кунда аҳоли орасида тўлов интизомини шакллантириш, марказлашган тоза ичимлик суви таъминоти тармоқлари ва оқова сув хизматларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш ҳамда хизмат кўрсатиш тизимини янада яхшилаш мақсадида мутасадди ташкилотлар томонидан салмоқли ишлар бажарилмоқда.

“Бунинг натижасида жойларда истеъмолчилар томонидан қонун бузилиши ҳолатлари бартараф этилиб, етказилган зарар тегишли тартибда ундирилмоқда” — дейди Ўзсувтаъминот АЖ Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов.

Маълумотларга кўра, жорий йилда “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий акциядорлик жамиятлари томонидан сув таъминоти ва оқова сув тизимларига 7, 7 мингта ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган.

Энг юқори кўрсаткичлар:
1. Тошкент шаҳри–1, 4 мингта;
2. Фарғона вилояти – 1, 3 мингта;
3. Сирдарё – вилояти 1, 2 мингта.
Мазкур қонунбузарликлар туфайли акциядорлик жамияти манфаатларига жами 68 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган. Бундан ташқари, ушбу давр мобайнида акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий акциядорлик жамиятлари томонидан республика бўйича 22, 4 минг нафар жисмоний ва юридик истеъмолчи қарздорлиги учун сув таъминоти тармоғидан узилган. Ушбу ҳолатларнинг 12, 4 мингтаси, яъни энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган.
Таъкидлаш жоиз, ўтган давр давомида сув таъминоти тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда сув таъминоти ва канализация хизматлари бўйича 117, 6 минг нафар истеъмолчидан жами 343 миллиард сўмлик маблағни ундириш мақсадида фуқаролик ва иқтисодий судларга тегишли ҳужжатлар тақдим этилган.
Шу жумладан, шартнома асосида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси орқали суд органларига киритиш учун 301, 6 миллиард сўмлик 70, 2 мингта қарздор истеъмолчи ҳужжатлари тақдим этилган бўлиб, бугунги кунда Савдо-саноат палатасида 19, 9 миллиард сўмлик 11, 9 мингта иш ҳужжатлари кўриб чиқиш жараёнида турибди.

EFFECTUZ
Автор

Энди сувни ХАМ ЛИМИТ КИБ КУЙИЛА 200 ЛИТР КИШИ БОШИГА КИЛИБ

RedmiGooge
Автор

Бунга чек ку́яйлик дейсиз, ноконуй иш киладиганлар баьзи муссадиларни ноконий иш киладиган ва чу́нтагини ту́лдирадиганларга качон чек ку́йилади.😡

ГулнораЯкубова-хт
Автор

Мажлисбоз ковунлар сувди тежаш учун мойкаларди ёпинглар.Агар мойкада сувни кайта тозалайдиган техникалар булмаса.Мойкаларни ким текширади Узбекистонда

raisaisaxanova
Автор

Тоза ичимлик суви дейсизлар, нега сувни тозалаб юбормайсиз.Бошкаларни билмайману, шахсан мен хар ойда сувни пулини ту́лаб келяпман.Сувни тозалаб юборинг.Хиди бор.Сувни ту́лайдиган нархи ку́тарилди.Нега тозаламайсизлар.

ГулнораЯкубова-хт
welcome to shbcf.ru