АЛДАНГАН АЁЛ ХАЁТИ.АНДИЖОН 2022.24 11.

preview_player
Показать описание

Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Сен ва мен
(давоми...) 3 - қисм.

Рамазон келди... Ичим ғамга тўлиб-тошиб кетганидан бу сафарги Рамазонни бошқа бир қалб билан кутиб олдим. Аллоҳдан сўрамоқчи бўлганларим бир олам... Бутун ишим-юмушимни ташлаб ибодатга киришиб кетдим. Охирги ўн кунликда эътикофда ўтирдим. Ва ўзимга солиҳа аёл сўрадим. Сўрайвердим, сўрайвердим... Аллоҳга чўт эмас, У ҳамма нарсага Қодир Зот...

Рамазон тугади... Бир куни тонгга яқин туш кўрдим... Қўқонлик биродар менга бир дона қип-қизил олма узатаётган экан. Мен у олмани олиб, бир тишладим ва авайлаб беркитиб қўяётган эмишман... Уйғониб кетдим... Нима бўлиши мумкин? Йиллаб туш кўрмайдиган одам учун бу туш, ажиб бир кайфият бағишлаган эди.

Орадан бир ойча вақт ўтди. Қўқондан қўнғироқ бўлди... Ўша биродар Тошкентга иш билан келаётганини ва мен билан кўришиб бир иш ҳақида гаплашмоқчи эканлигини айтди. Меҳмонни ўз уйимда кутиб олдим. Ош сузилиб еб бўлингач, меҳмон: "Узоқдан келмай телефонда айтиб қўяверсам ҳам бўлаверарди... Телефонда айтиш ноқулай бўлди, ўзингиз билан юзма-юз гаплашай дегандим".

Нима гап экан-а, Қўқондан шу ергача етаклаб келадиган... Мен бош силкитиб тасдиқлаганимдан кейин, меҳмон гапини давом эттирди...

"Бизникида меҳмон бўлганингизда қайтиб келган қизим борлигини айтгандим, эсингизда бўлса, агар..."

"Ҳа, айтгандек бўлгандингиз. Тинчликми, ишқилиб?"

"Ҳа, алҳамдулиллаҳ тинчлик. Шу қизим ҳақида гаплашгани келгандим. Шу қизимни сўраб совчилар келаётганди. Мен ҳар бир келганга истихора қиляпман, шу десангиз... Лекин ажиб, бир-бирига ўхшаётган тушлар кўряпман".

Буни кўраётган тушига мени нима алоқам боракан, тавба... Узоқдан-узоққа тушини айтгани келмагандир... Меҳмон гапини бошлагунича, мени ҳаёлимдан бир тонна нарса ўтиб кетди, ҳисоб...

"Қисқаси сизга айтсам... Тушимда сизни кўряпман... Ҳар совчига истихора қилган куним, тушимда сизга қип-қизил олма узатаётган бўламан... Сиз у олмани бир тишлаб, беркитиб қўяётган бўласиз..."

Бутун вужудим ток ургандек жиз-з-з этди... Музлаб қолдим... Негадир бақириб йиғлагим келди... Ҳам табассум, ҳам йиғи аралаш овоз чиқариб кулиб юбордим. Шу он ўзимнинг кўрган тушим эсимга тушиб кетганди... Наҳот-ки... Мени аҳволимга жилмайиш билан қараб турган меҳмон гапини давом эттирди: "Гапни индаллоси, бу тушларим бежизга эмас... Қўқондан Тошкентга сизга совчи бўлиб келдим, биродар..."

Юрагим гупиллаб, отилиб кетишига оз қолди. Ҳам ҳаяжондан, ҳам қўрқув бор эди. Ҳаёлим аёлимда... Аёлим эшик орқасида эшитиб турган бўлса-я, меҳмонни бошини бирон нарса билан пойлаб қолса-я... Ишқилиб эшитмаган бўлсин-да...

Меҳмонга жавоб беришга шошилмай дедим: "Ажиб ишлар, субҳаналлоҳ... Майли, мен ҳам бир истихора қилай... Иншааллоҳ, тез кунларда жавобини айтаман".

"Майли, майли бехижолат... Сиз истихора қилинг, жавобингиз иншааллоҳ, яхши бўлади... Агар тақдир бўлган бўлса ҳам, сизни ортиқча қийнаб қўймаймиз... Буёғидан хотиржам бўлинг, биродар..."

Меҳмонни кузатиб қўйдим... Ичимда тасвирлаб беролмайдиган севинч бор эди... Худди илк бор уйланаётган йигит каби юрагим ҳапқириб кетаётганди. Рамазонда ёлвориб қилган дуоларим, кўкка етганини ҳис қила бошлагандим, алҳамдулиллаҳ...

Ўша куниёқ бомдоддан олдин истихора қилдим... Яна айнан ўша тушни кўрдим. Қизил олма... Фақат энди ўша тишлаган олмамни бир сулувга ҳам тишлатаётган эмишман... Уйғониб кетдим... Ва биродарга телефон қилдим: "Мен розиман!"
(давоми бор...)

Зулфия Махмуд

t.me/zulfiyamaxmudova

imranuz
Автор

Аллох Ниятингизга етказсин Инша Аллох 🕋 Узбегим мени энг ювош ва энг сабрлик .

user_mayk
Автор

Азизлар Жиззахлик Шамсуддин болажонимиз насиб килса душанба куни операция булади хозирда Хиндистонда керак булаётган маблаг 110 000 000 сум Хайрияларимиз билан хомийлигимиз билан ёрдам килайлик
Фондимиз тамонидан хам 11 000 000 маблаг ажратилди Илтимос беэтибор булмайлик Биз купчиликмиз оз оздан булсада хар куни хайрияларда катнашса болажонларимизга керакли маблаг йигилади..

imranuz
Автор

Дилшод укамиздан Аллох рози бу́лсин эхсонларизга ишларизга омад сиз инсонлар ку́паесин. Виждонли ду́хтирлар у́паесин Оллохим ИЛОХИМ умирилариз зиёда бу́лсин нимани ният килган булсайиз ниятизга етин Хожларга бориш насиб килсин хаммамизга омин🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲

jasurislomov
Автор

Оллохим кийналганларга узинг мадад бергин оллохим

dilfuzaberdiyva
Автор

Мусофирдаги Юртимиздаги Кадирдонларимиздан Аллох рози булсин Узлариздан ортириб фаришта болажонларга эхсон киляптилар рискизга молизга барокатлар ато этсин Инша Аллох

imranuz
Автор

Assalomu alaykum barcha sahovatpesha insonlarga ming raxmat olloh rozi bo‘lsin jannati bilan siylasin insha olloh birlariga mingni bersin ilohim

avazbeknishonov
Автор

Ассалому алекум Имрон уз ман бу болажонларни куриб уйи йук инсонлар чикадию шуларни муоммоси йук диб хисоблайман шу болажонларни олдида.Чунки согликни пулга хам тугирлаб булмайдигон вазияти хам булар экан.Кичкина танани яшашга курашиши бир томон онамисини юраги хар минутда эзилиб тугаши бир томон 😢.Илтимос шу болажонларга охиригача ёрдам беринг.😢

Nilufargull
Автор

Аллах Аллах Аллах Аллах 🥝🥬💓🍑🍎🤍💖🍐💛💕🍅🧡🍇🤲🕌☝🍋🍓🍒😢

gulzinabatyrova
Автор

Кадирдонларим  Муборак Жума куни килган эхсонларинг ажру савоблари эгаси булинг Аллох рози  булсин Аллох нинг барча яхшиликлари сиз Сахийларга насиб килсин, умризга, ризкизга, молизга барокатлар ато этсин, бу дунёдан утиб кетган якинларингизни охиратлари обод булсин Инша Аллох

imranuz
Автор

АзизларХоразмлик Шахрузбек болажонимизга бокувчиси йук 2 000 000 сум моддий ёрдам килинди

imranuz
Автор

ОЛЛОХИМ ХАММАГА НАСИБ КИЛСИН ХАЖ САФАРИГА БОРИШ ОМИН ЭХСОН КИЛГАН ОБУНАЧИЛАР СОГ САЛОМАТ БУЛИНГЛАР ОИЛАЛАРИНГИЗ БАХТИГА ОМОН БУЛИШСИН ДУОДАМИЗ

МухаббатАскарова-жч
Автор

Азизлар Андижонлик Хумоюнмирзо болажонимизга бокувчиси йук дорилари учун 4 800 000 сум моддий ёрдам килинди

imranuz
Автор

Азизлар Фаргоналик Мухаммадзиё болажонимизга дорилари учун 5 000 000 сум моддий ёрдам килинди

imranuz
Автор

Азизлар Намангонлик Нурмухаммад болажонимизга бокувчиси йук.дорилари учун 4 300 000 сум моддий ёрдам килинди

imranuz
Автор

Ердам килинг синглимизарга машааллох

ШохратНазарав
Автор

Азизлар Фаргоналик брлажонимиз Муслимбекка бокувчиси йук дорилари учун 3 000 000 сум моддий ёрдам ажратилди..

imranuz
Автор

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАХМАТИЛЛО АЛИЖОН ЯХШИМИ СИЗ ХАЙРЛИ КЕЧ ИШЛАР БН ЧАРЧАМАЙ ЮРИБСИЗМИ ИЖОДИЗГА ОМАД ТИЛАЙМАН

AMIRAN-wqcp
Автор

Азизлар Фаргоналик Камила  болажонимизга бокувчиси йук дорилари учун 3 000 000 сум моддий ёрдам ажратилди..

imranuz
Автор

#Сбербанк_4279380645684780 Миржалол М.
.тел +998916751327 Р Uzcard: 8600 4904 0555 5244 Назарова Т.фонд картамиз.

imranuz