filmov
tv
🎗 Табрик

Показать описание
“25 октябрь — Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан Янгийўл туман ҳокими У.Ялгашевнинг соҳа ходимларига йўллаган табриги
October 25, 2021
Ассалому алайкум ҳурматли ички ишлар тизими ходимлари!
Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 6 декабрдаги Қонунига мувофиқ, “25 октябрь - Ички ишлар идоралари ходимлари куни” этиб белгиланган.
Аввало, сиз, азизларни 25 октябрь — Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Сизларнинг жамоат тартиби ва тинчлик-осойишталикни сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги фидокорона хизматингизни, айниқса бугунги пандемия шароитида кўрсатаётган жонбозликларингизни халқимиз яхши англайди ва муносиб қадрлайди.
Муҳтарам Президентимизнинг Фармони билан мустақиллик байрами арафасида кўрсатган жонбозликлари учун туманимиздаги 6 нафар ички ишлар ходими “Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Мамлакатимиз томонидан соҳада шахсий таркибни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг яшаш ва хизмат шароитларини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда. Туманимизда профилактика инспекторлари учун 34 та хизмат уйлари қурилиб, ходимларга топширилгани, бугунги кунда худди шундай яна 7 та хизмат уйларининг қурилиши бу борадаги ишларимизнинг ёрқин ифодасидир.
Ички ишлар органлари инновацион рақамли технологиялар ва ахборот-коммуникация тизимлари билан мунтазам таъминланмоқда. Хусусан:
Янгийўл тумани ИИБ биноси ва 4-минтақавий марказ бинолари тўлиқ янгидан таъмирланиши;
А.Ортиқов ҳудудида 1-сон ИИБ биноси қайта таъмирланиб фойдаланишга топширилиши;
2-сектор ҳудуди, Халқобод марказида 3-сон ИИБ янги
2 қаватли биноси қуриб фойдаланишга топширилгани ҳам фикримни тасдиқлайди.
Ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ана шундай ислоҳотлар натижасида, соҳа ходимларининг маънавий қиёфаси, жамиятимиздаги обрў-эътибори юксалиб бормоқда.
Президентимиз томонидан мамлакатимизда биринчи марта ҳар бир маҳаллага бир нафардан профилактика инспектори бириктирилиб, уларга маҳалла раисининг ўринбосари мақоми берилди.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, Профилактика инспектори текширувчи ёки назоратчи эмас, балки барча ҳаётий масалаларда маҳалла аҳлига кўмак берадиган, чинакам елкадош, ёнма-ён турадиган куч”дир.
Ҳурматли соҳа вакиллари!
Бугунги мураккаб замонда дунёнинг турли минтақаларида ҳукм сураётган нотинч вазиятлар, қуролли тўқнашувлар ҳар биримизни доимо ҳушёр ва огоҳ бўлишга ундайди.
Агар давлат таянадиган асосий устун қонун бўлса, унинг кучини амалда намоён этадиган энг самарали тизим бу – ички ишлар соҳаси, десак, айни ҳақиқат бўлади.
Фурсатдан фойдаланиб, сиз, азизларга фидокорона меҳнатингиз, ўз хизмат бурчингиз, Ватанимиз ва халқимизга садоқатингиз учун чуқур миннатдорчилик билдираман.
Ҳурматли ички ишлар ходимлари!
Сизларга яна бир бор касб байрамингиз муборак бўлсин деб, барчангизга мустаҳкам соғлик, хонадонларингизга файз-у барака, масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилайман.