Шавкат Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда имтиёзларнинг самарадорлиги таҳлил қилинди

preview_player
Показать описание
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида иқтисодиёт тармоқларига йўналтирилган имтиёзлар самарадорлиги таҳлили бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Инсонлар ўз бизнесини бошлаши, ночор корхоналар ёки чекка ҳудудлар “оёққа туриб олиши” ва янги экспорт бозорларига кириши учун баъзан ёрдам керак. Бу пировард натижада янги иш ўринлари пайдо бўлиши ва аҳоли даромадлари ошишига хизмат қилади.

Шу мақсадда охирги йилларда бир қатор имтиёзлар жорий этилди. 2021 йилда уларнинг жами ҳажми 51 триллион сўмни ташкил қилган. Натижада ўтган йили 170 мингта янги тадбиркорлик субъекти очилган, 500 мингдан зиёд иш ўрни яратилган.

Охирги олти йилда биргина солиқ соҳасида 1 минг 400 га яқин имтиёзлар тақдим этилган.

Экспортни қўллаб-қувватлашга қаратилган субсидиялар ҳам ўз натижасини бериб, тадбиркорларнинг ташқи бозорга чиқишига мадад бўлмоқда. Биргина ўтган йилда 280 миллиард сўмдан ортиқ шундай субсидиялар ажратилган бўлиб, унинг 220 миллиардга яқини экспорт бўйича транспорт харажатларига йўналтирилган. Натижада 2 минг 800 та корхона илк бор ташқи бозорга чиққан.

Шунингдек, экспортчи корхоналарга халқаро стандартлаш ва сертификациялаш, суғурта ва ҳатто реклама харажатлари қисман қоплаб берилмоқда. Натижада электр техникаси тармоғида берилган ҳар бир сўм субсидия эвазига 870 сўмлик экспорт амалга оширилган. Бу кўрсаткич тўқимачилик соҳасида 555 сўм, қурилиш материаллари соҳасида 273 сўмни ташкил этган.

Тадбиркорларга кўмаклашиш учун кредит фоизларини компенсация қилиш ва кредит кафолатлари бериш тизими яратилди. Уларга кредит юкламаларини камайтириш мақсадида Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан 6 триллион 100 миллиард сўмлик мажбуриятлар олинган бўлиб, жорий йилнинг ўзида 2 триллион 500 миллиард сўмлик компенсациялар тўлаб берилган.

Лекин, жойларда имтиёзлардан самарасиз ёки мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Масалан, давлат бюджетидан 127 турдаги субсидиялар жорий этилган бўлса-да, амалда уларнинг 15 тасидан фойдаланилмаяпти.

Тармоқлар ва соҳалар бўйича ҳам имтиёзлар самарадорлиги бир хил эмас. Мисол учун, қишлоқ хўжалигига берилган ҳар 1 сўм имтиёз эвазига соҳада 33 сўм қўшилган қиймат яратилмоқда. Бу кўрсаткич соғлиқни сақлаш соҳасида 30 сўм, таълимда 22 сўм, ахборот технологияларида 16 сўмни ташкил этмоқда.

Йиғилишда имтиёзларнинг самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

– Сўнгги йилларда иқтисодиёт тармоқларига туртки бериш учун илгари тарихимизда бўлмаган имтиёзларни жорий этишга мажбур бўлдик. Бугун улардан натижа, сабоқ, тажриба қандай бўлди, деган саволга жавоб топиш керак. Бюджетдан ажратилган ҳар бир сўмнинг ҳисоб-китобини жойига қўйиш, имтиёзларнинг самарадорлигини ошириш зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.

Шундан келиб чиқиб, Бош вазир ўринбосари ва молия вазирига барча имтиёз ва субсидияларнинг натижадорлиги кўрсаткичларини белгилаб, улардан самарали фойдаланиш бўйича қатъий назорат тизимини жорий этиш топширилди.

Ҳисоб палатасида мониторинг бўлими ташкил этиб, имтиёзлар самарадорлигини доимий таҳлил қилиб бориш вазифаси қўйилди.

Солиқ ва божхона имтиёзларини хатловдан ўтказиб, самарасизларини бекор қилиш, хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун берилган имтиёзларни бир хиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Ҳудудлар кесимида олганда, солиқ имтиёзларининг 31 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларининг улуши 2 фоиздан ошмайди. Лекин Сурхондарёнинг Олтинсой туманида ҳам, Тошкент шаҳрининг Миробод туманида ҳам тадбиркорлар учун белгиланган талаблар, солиқлар, имтиёзлар, субсидия, компенсация ва преференциялар бир хил.

Шу боис давлатимиз раҳбари солиқ имтиёзларини ҳудудларнинг ривожланиш даражасидан келиб чиқиб белгилаш бўйича кўрсатма берди.

– Энди жойларга бориб, манзилли қарорлар қабул қилиб, имтиёзлардан тўғри фойдаланиб, чекка-чекка туманларни ҳам ривожланиш йўлига олиб чиқиш керак, – деди Президент.

Аҳоли ва тадбиркорларнинг бу борада хабардорлигини ошириб, имтиёзлардан фойдаланиш қамровини кенгайтириш зарурлиги қайд этилди. Субсидиялар бўйича ягона очиқ портал яратиб, барча имтиёзларни босқичма-босқич шу орқали бериш таклифи билдирилди.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Прадукталарнг нархини тушуринг Хурматли Прзидентимиз Худо хайрингизни берсин биздай елгиз оналар хам озгина ортириб Аллохнг Байтига боайлик армон булиб колмасин беш махал номозимда сурайман Пайгамбаримиз С.А.В ни зиерат килишни хамма менга ухшаб боролмаетган мусулмонларни Аллохнг Байтига чакирсин Аллоху Акбар.

кундузрузметова-лг
Автор

Призидет озик овкатларни арзон килинг болаларим оч халк азобда.партал биртинга кимат ишиз битмайди 100 марта кунгирок килдим когоз бозлик бекор хамаси

dilnozasaidova
Автор

Тирилионлар ташкил килган булиши мумкин Лекин пастга етиб келгани йук.Сабаби Вазирлик вилоят хокимлари туман хокимларидан ортмаган у пуллар.Хаммаси кушиб езилган.

Шербек-бз
Автор

Allohning Hukmi bilan Hukm qilnmas ekan butun Insoniyat xech qachon Aziz bo’lmaydi

Alibotirov
Автор

yaxshi topshiriq va vazifalar berilibti

alibekyunusov
Автор

Президент Мирзиёев сизни биз халк хурмат киламиз! Президент Мирзиёев 2016 йилдан кейин, , монополия ва монополистлар ривожланиб, нархларни тинимсиз ошириб, оддий халкни кашшокликда абгорликда яшашга махкум килишди! Оддий ишда ишлаетган инсонларни олишаетган мизирни 800, 000 сум маошлари, , СССР вактида оддий ишда ишлаган биздек карияларни олаетган урвокдек 600, 000 сум пенсиямиз, Хар ой светга, газга коммунал туловларга 80 фоиз пенсиямиз мажбурий туловларга кетяпти! Кулимизда колган 20 фоиз пулимиз нон олишга хам етмаяпти! Президент Мирзиёев, илтимос биздек кашшокликда яшаетган инсонларни хам уйланг, атрофиздаги монополистларни буткул йук килинг, озик- овкат махсулотларини нархини 50 фоизга туширинг! Разтаможка деган монополияга хам бархам Беринг! Оддий халк хам, чунтагидаги пулига яраша Россиядан сифатли, , яхши инморка мошиналарни арзон нархларда олиб келиб, оиласи Билан мазза килиб минишсин! Президент Мирзиёев, биздек оддий халкни хам талабимизга, илтимосимизга эьтибор Беринг!

ИдиБобо-ве
Автор

Сон. Санок. Субсидия. Тирлиенларни. Факат. Ахборотдан. Эшитамиз. Курамиз. Уттиз. Йилдан. Ошди. Бизни. Кишлокда. Узгаришлар. Йук. Тадбиркорликка. Мен. Хайикаман. Чунки. Пулни. Йукотишдан. Топиш.кийин.бизда... Баьзиларга. Огир. Ботса.. Узур.

АскарТурсунов-жх
Автор

Туркман бл келишиб газ тортиб келиш керак, бизга кувват энергия етмаяпти канча корхона ишлаб чикариб лар етипти кунига 6 соата куп ишлолмай, дам свет учади дам газ йук.

hayrulin
Автор

тўғри марказдан олис ҳудудларга эътиборни кучайтириш керак

kamronkarimov
Автор

шавкат мирзиёевга катта рахмат бундай эътибор учун

shaxobiddinnuriddinov
Автор

Халқимизни рози қилган инсон Шавкат Мирзиёев

qosimjonnosirov
Автор

Ёлгончилар куни кеча тадбиркорларни хонавайрон килмокчи эдилар иссикхоналарни газдан узиб ташлаган эдилар яна тадбиркорларни купайтириш керак дейди бу

АлишерЭрназаров-юй
Автор

Юртбошимиз омон булсин юртимиз обод булсин хар хар сохада

УрмоновАнвар
Автор

РАХМАТ СОГ ОМОН БУЛИНГЛАР ТУШУНИШМАСА ОДДИЙ ТИЛДА ТУШУНТИРИЛАР
СУПСИДИЯ НИМАЛИГИНИ

SaidahonQayumova
Автор

Барча узоқни кўзлаб қилинаётган эзгу ишларга албатта ўз натижасини беради.

haqiqatparvarrostgoy
Автор

Муҳтарам юртбошим юрт, халқ манфаати йўлидаги фаолиятингизда Аллоҳ мададкор бўлсин!

ОртиқКаримжонов
Автор

Албатта ҳаммаси вақти келиб яхши бўлади.

sanjaralimov
Автор

Ассалому Алейкум Яхшимисилар Яхши лар Юртимизга Куз тегмасин Омин

ТимурСултанов-зп
Автор

Халкни яшаш тарзини Энг пастдаги куйи катламни яшаш шароитидан келиб чикиб фикр берилар .хукумат аксинча бойларни яшашидан келиб чикиб узбекистонни иктисодий курсаткичини белгилаб оляпти

xakimovsaidjon
Автор

Хайрли ишлар қилиноқда президентга омад

АлишерСадиков-ож