Birodarlar

preview_player
Показать описание
Тўй савол-жавоблар

To‘y savol-javoblar

ЕТТИНЧИ БОБ
РУҚЯ ВА ТУМОРЛАР ҲАҚИДАГИ БОБ
Абу Башр ал Ансорий розияллоҳу анҳудан: У киши
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан баъзи
сафарларда бирга эди. Шунда у зот элчи юбориб дедилар:
“Биронта туянинг бўйнида камоннинг ипидан бўлган мунчоқ
қолмасин. Магарам узиб ташланглар”. (Арабларда камоннинг
ипидан туяларнинг бўйнига кўз тегишидан сақлайди деб
тақишарди) (Бухорий, 2/359; Муслим, 3/1672)
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан Росулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам дедилар: “Албатта руқя, тумор ва тивала
(иссиқ-совуқ) ширкдир”. (Имом Аҳмад, 1/381; Абу Довуд,
5/212)
Тивала бу -аёлни куёвига ва кишини аёлига яхши
кўрсатиш учун қилинадиган нарсадир (иситма, совутма
дейиш мумкин).
Руқя – бу касалга қироат қилишликдир. Агар “руқя”
Қуръон ва мубоҳ дуолардан бўлса бу жоиздир. Далил шуки,
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам касалга руқя
ўқирдилар ва ўқишни буюрдилар. Бу ҳақда “Нушра” бобида
батафсил баён қиламиз, иншаАллоҳ!
Рекомендации по теме