Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи: Турк ҳоқонлиги | Tarixiy savol

preview_player
Показать описание
"Тарихий савол" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Туркий элатларнинг кенг шарқий ҳудудларда қадим-қадим даврлардан буён яшаб, ўзларидан муносиб маданий из қолдириб келганлигини жуда кўплаб тарихий манбалар ҳам тасдиқ этади. Мўътабар Хитой манбалари, машҳур «Ўғизнома», Урхон-Энасой ёзувлари, Култегин битиклари бунга ишончли гувохдир. Олтой, Тува ҳамда уларга туташ ҳудудларда турли туркий қабилалар, чунончи, Ашин, Арғу, Уғиз, Тўққиз ўғиз, Ўттуз татар, Карлуқ, Китан, Толис, Турк, Уйғур, Тўқри (тоҳарлар), Қуриқан, Дуба (туба-тува)ва бошқалар яшардилар.
VI аср бошларида Олтой ўлкасида сиёсий жараёнлар фаоллашади. Ўша пайтда ҳозирги Мўғулистон ва қисман Хитойнинг шимолий ҳудудлари устидан Жужан хонлиги ҳукмронлик қиларди. VI аср бошларида Олтойдаги туркий қавмлар орасида Ашин уруғининг мавқеи кўтарилади. Ашин уруғига мансуб Асан ва Туу 460-545 йилларда бошқа уруғларни ўзларига бўйсундирадилар ва Олтойда туркий қабилалар иттифоқига асос соладилар.Туунинг ўғли Бумин Теле қабиласини ҳам бўйсундиради. Бумин Жужан хонлигига тобеликдан чиқиш учун курашади ва 551 йилда Жужан хонининг қўшинларини енгиб, уларни ўзига бўйсундиради. Бумин 552 йилда Хоқон деб эълон қилинади ва янги давлат - Турк ҳоқонлигига асос солади. Унинг пойтахти Олтойдаги Ўтукан шаҳри эди. Хоқонлик тез орада кучайиб, унинг довруғи ортиб борган. У кўп бор Хитойга юришлар қилиб, унинг бир қанча ҳудудларини босиб олган. Хитой подшолиги Турк хоқонлигига ҳар йили ўлпон тариқасида юз бўлакдан иборат ипак мато бериб туришга мажбур бўлган.
553 йилда Буминхон вафот этгач, ҳокимиятга унинг катта ўғли Муғанхон (553-572) ўтиради. Муғанхон 558 йилда жўжанларга сўнгги бор қақшатқич зарба бериб, ўз давлати ҳукмронлигини Тинч океангача бўлган ҳудудларда мустаҳкамлайди. Унинг амакиси Истами (унга «Ябғу» -баҳодир унвони ҳам берилган) бўлса, бу даврда хоқонлик ҳудудини ғарбга томон кенгайтириб, Еттисув, Қашқар ва бошқа ҳудудларни эгаллайди.
563-567 йиллар давомида Истами ябғу қўшинлари эфталийлар давлатига кетма-кет зарбалар бериб, Ўрта Осиё ва Каспий денгизигача бўлган ерларни эгаллашга муваффақ бўлади. Бунинг оқибатида Эфталийлар давлати қулайди. Турк хоқонлиги Ўрта Осиё ерларини ишғол этгач, унинг ҳудудлари бевосита Эрон чегарасига туташади.
Хоқонлик Эрон билан яхши қўшничилик, савдо-сотиқ алоқаларини ўрнатишга интилади. Шу мақсадда Эрон шоҳи Хусрав 1 Ануширвонга турк маликаси узатилади, Эронга элчилар юборилади. Бироқ Турк хоқонининг Эронга икки бор юборган элчилари фаолияти муваффиятсиз чиққач, Эроннинг хоқонлик билан муросага бормаслиги, унинг қатъий душманлиги маълум бўлади. Бунинг боиси Эрон шоҳининг Ўрта Осиё ҳудудларига даъвогарлигида эди. Бу эса, шубҳасиз, бир неча бор хоқонликнинг Эрон билан урушлар олиб боришига сабаб бўлади. Истами қўшинлари Эрон шоҳи Хисрав I ни енгади. Эрон шоҳлари Турк хоқонлигига 400 минг Византия тиллоси ҳажмида товон тўлашга мажбур бўлади. Муғанхон ва унинг авлодлари ғарбда Қора денгизга қадар ҳудудларни забт этиб ўзларига бўйсундирганлар.
Турк хоқонлиги 568-569 йилларда ўша даврнинг қудратли давлати-Византия билан иқтисодий ва савдо-сотиқ алоқаларини ўрнатишга интилиб, суғд савдогари Маниах бошчилигидаги элчиларни у ерга юборади. Элчилар император Юстиниан II қабулида бўлади. Шундан сўнг Византиянниг Земарх бошлиқ элчилари хоқонлик давлатига келади. Бу эса шу давлатлар ўртасида ўзаро ишонч ва савдо-тижорат муносабатларини ўрнатишда муҳим аҳамият касб этган.
Турк хоқонлари Ўрта Осиёда ҳукмронлик қилса-да, бироқ ўзлари бу ҳудудга кўчиб келмаганлар. Улар Еттисув ва бошқа ҳудудлардаги бош қароргоҳларида қолиб, бўйсунган ҳудудларни маҳаллий ҳукмдорлар орқали бошқариб, улардан олинадиган солиқ-ўлпонлар ва тўловлар билан кифояланганлар. Бундан кўринадики, Турк хоқонлиги даврида бу ҳудуддаги мавжуд маҳаллий давлат тузилмалари, уларнинг бошқарув тизимлари сақланиб, ички сиёсат бобидаги мустақил фаолиятлари давом этган. Хоқонлик истисно ҳоллардагина ўлканинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига аралашган. Бу нарса кўпроқ ташқи сиёсат, халқаро савдо-сотиқ масалаларига дахл этарди. Хитой манбаларида таъкидланганидек, Зарафшон, Амударё ва Қашқадарё воҳаларида бу даврда 9 та мустақил ҳокимлик мавжуд бўлган: Самарқанд, Иштихон, Маймурғ, Кеш, Наҳшаб, Кушон, Бухоро, Амул ва Андхой шулар жумласидандир. Айниқса Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Чоч (Тошкент) ҳокимликлари ўзларига анча мустқил бўлганлар. Бухорхудотлар зарб этган танга пуллар кенг муомалада бўлган. Шу билан бирликда бу нисбатан мустақил ҳокимликлар ўртасида ўзаро кураш, ички зиддиятлар ҳам тўхтовсиз бўлиб турган. Бу эса маҳаллий аҳоли ҳаёти, турмушини ночор аҳволга дучор этган. Масалан, 585-586 йилларда Бухорода зодагон деҳқон ва бой савдогарларга қарши қўзғолон кўтарилади. Унга Абрўй бошчилик қилади. Ҳоқон Қорачўрин қўшинлари қўзғолонни бостириб, қўзғолончиларни қаттиқ жазолайди.
Бўйсундирилган ҳудудларни маҳаллий ҳокимлар орқали бошқариш тартиби ҳоқонликни заифлаштира борди. Натижада VI асрнинг 80-йиллари охирларида Турк хоқонлиги икки қисмга бўлиниб кетади.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Афсус шунга инфариасч жуда кам юрдошлар хабарсиз

farxodusmanov
Автор

Зур курсатув булибди, ватанпарвар, миллатпарвар, чин суйлайдиган тарихчи, журналистларимиз сог омон булинглар.

muhammadalimamirov
Автор

Түркі Қағанаты тарихы, Күлтегін жазбалары, көшпенділер тарихы Қазақстан мектеп оқулықтарында жақсы жазылған, осы мәліметтер Өзбекстан мектеп оқулықтарына енгізілуі керек.

ТакенТакеша
Автор

Гаппи кискаси МАНИ БОБОМ КАШКАДАРЁЛИГ инсон АМИР ТЕМУР булади у ТУРК БУЛГАН 🇺🇿 БИЗАР ТУРКНИ БОШИ БУЛАМИЗ 🇺🇿💪

АмирШербеков-рй
Автор

Турк хоконлиги даврида ишлатилган, , йитти" яни (йуколди) сузи Кашкадарёни тогли халкларида хали хам ишлатилади. Масланан Шахрисабзни тогли Якабогни тогли халкларида. Тошгургон тогидаги ахоли 1976 йил Касби туманига кучириб келинганига 46 йил булишига карамасдан улар ишлатадиган, , йитти" хали хам йитгани йук.

ЁдгорБозоров-фи
Автор

Биз хозирги Узбеклар, кадим Туркни аслимиз, Темурбек султонт наслимиз

muhammadalimamirov
Автор

Товба Турк хоконлиги пайдо будганида византия булмаганку, византия Исо алайхиссаломни утишидан кейинрок пайдо булган имперяку

ALIRIZAKOV
Автор

G'aybullo va farhodjonlar ko'proq chiqsin efirga

husantoychi
Автор

Олимларимиз кадим давлатчилигимиз тамалларини куйган, аждодларимиздан булган Кук Турклар ва улар курган Кук Турк хоконлигини яхши ёритиб беришди.Узбекистон тарихи дарслигида Кук Турк хоконлигини энг кадимги давлатчилигиздан бири деб, Кук Турк хоконларини эса уз аждодларимиз деб ёритишимиз керак бунга тулик асослар бор. Энг мухум асос шуки Кук Турк тилида кипчокча Ж-лашиб сузлашиш ва угизча гелди, гурди, гетди, даш, даг каби талафузлар хам йук.Кук Турклар тили Туркий халклар ичида Узбекларга энг якиндир ва биз хам Темурийлар замонида узимизни Турк деб атаганмиз.Аждодларимиз Кук Турклар томонидан яратилган ёзув биринчи Узбек Турклари ёзувудир.

jsjndmfnxbxnc
Автор

Худо холаса милионлаб юрдошла куртшади

farxodusmanov
Автор

Шу фархад МАЙМУНОВ атеиистда, ифлос курнамаклик килябди буюк Оллохга

ALIRIZAKOV
Автор

Менинще Озбек тарихщылыгы озинин туры жолын енди тапкан деп ойлайман. Бугинги Охбек Казак Кыргыз Каракалпаклардын рулык курамларын уйрениудин ози бул халклардын туби бир туркилер болганына далил бола алады.

jiemyratov-kxhle
Автор

Лев Гумелёв кадимий туркларни тарихини ёзмокчи булиб атайлаб у тарихни кабрга киргизиб, булди турклар улди, энди улардан хеч ким колмади деган хуллоса чикариб куйган.

ШовкатЖалилов
Автор

Мен якинда бир тарих да укиб колдим, бобомиз Алишер Навои ва Бобур Мирзо истимол килган турк тилини эски узбек тили дейилган ва улик тил дейилган. Агар у тил улик булса кандай килиб хозирги узбеклар яшаб келишябди?Кандай адолатсизлик.

ШовкатЖалилов
Автор

Assalamu alaykum 20 sekund vaqtila ketadi, do'stla bizni kanalga xam patpiska tashab qoyila, qo'yayotgan vediolarimiz mo'minlarga eslatma bo'lishi uchun.raxmat oldindan, ,

Cosmo_Gamers
Автор

хоразм демак мустакил улган .демак канг-кангю бурилар давлати турк хаконлигинг бош экан

хамидулларахматуллаев
Автор

САН ХАРРОМИ АСЛИ САНИ МИЛЛАТНГ ТУРК ИМАС МАНИМЧА САН УЗБЕКИСТОНИМИЗИ ДУШМАНИСАН МАНКУРТ

АмирШербеков-рй
Автор

Нега Нух алайхисаломнинг угли Ёфас углони Турк отани эсламайсизлар?Угузхонни эсламайсизлар. Турк Хоконлиги Угузлар уйишгани натижасида дунёга келганлиги хакида айтмасизлар? Бу маълумотлар ёлгонми? Абулгозий Баходурхонни сажараи турк деган асари ростми?

ШовкатЖалилов
Автор

uzbek emac, uz bey / qay muqamuqam fekerler / TUREK suze = baghana = turegh = rus leleda stolbb / senlar telengne tuleq uyranesheng kerak

akhadm
Автор

Ла Илаха  Илоллоху Мухаммадур Расулуллох ушбу Калимани укиганиздан хурсандман  мусофирдагиларни узинг асра яратган эгам Ота Онасини Багрига сог соламат кайтиб боришсин🙏🙏 Мени каналимга хам мехмонга утсангиз хурсанд буламан куллаб юборинг Мехрли инсонлар 🔝🔝🔝

akbaruz